RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   2 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Ҳар бир голингиз учун 7.3 миллион евро жаноб! Новости

Ҳар бир голингиз учун 7.3 миллион евро жаноб!

"Реал"га хужумчи кераклиги, Килиан Мбаппе ва трансфер бозори ҳақида гаплашамиз.

"Мбаппе иқтидорли футболчи, аммо у менинг жамоамда эмас ва шу сабаб Килиан ҳақида гапиришим нотўғри бўлади", - "Реал" устози Зидан ёш ҳужумчи ҳақида шундай деганди

Аввалги мавсум якунига етиб улгурмай "Қироллик клуби" Мбаппени сотиб олмоқчи эканлиги ҳақидаги миш-мишлар "болалай" бошлади. Баъзан ҳамма нашрлар шу трасфер атрофидаги "янгиликлар"ни ёзаверганидан " Килиан "Реал"да" мавзуси жонга ҳам текканди. 

Лекин бироз вақтдан сўнг, Флорентино Перес испан радиоларидан бирига интервью берди ва бахтимизга, ҳужумчининг "Реал"га трансфери мавзуси ёпилди.

Бироқ "Реал" Альваро Моратани сотиб юборганидан сўнг, тинган дарё яна жунбушга келди. Энди AS, MARCA ва бошқа ОАВ вакиллари ушбу трансферни "Қироллик клуби"га иккинчи ҳужумчи зарурлиги билан изоҳлашмоқда. 


Шу ўринда "Манчестер Сити" ҳақида ҳам унутмаслик лозим. Жамоа бош мураббийи Гвардиола имкони бўлиб қолса, Серхио Агуэрога ўринбосар топиш ниятида. Яна бир томонда - ПСЖ. Француз клуби иккинчи «Галактикос» бўлишни ният қилган чоғи, нархининг аҳамияти йўқ, бизга юлдузлар керак, қабилида иш тутмоқда. 

"Монако" эса Килианни ҳеч қаерга сотмоқчи эмас. Мбаппе билан "монегасклар" ҳеч бўлмаганда Франция доирасида яхши натижаларга эришиш мумкинлигини тушуниб туришибди. Ўз навбатида "Монако" ҳам бир лойиҳа эканлигини унутмаслик лозим. Маълум маблағ сарфланаётган ва натижа кўрсатиши, фойда келтириши зарур бўлган лойиҳа.  

Уларнинг бахтига 18 ёшли футболчи ҳамон Франциянинг амалдаги чемпионлари шарафини ҳимоя қиляпти. Ва ушбу трансфер ҳақидаги гаплар миш-мишлигича қолмоқда. Аммо "Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди" деган нақл беъжиз айтилмаган-ку. Шу ўринда савол туғилади: «Агарда Мбаппе чиндан «Реал»га ўтса нима бўлади? 

Жавоб қандай бўлади биласизми? "Ҳеч нима бўлмайди". Ҳа, ҳа, ҳеч нима. Ҳаёт давом этаверади. "Монако" учун ҳам, "Реал" ва Килианнинг ўзи учун ҳам. 

Лекин ҳужумчини ҳозир сотиб олиш Флорентино Перес қилиши мумкин бўлган энг аҳмоқона қарорлардан бири бўлади. 

Бунинг бир нечта сабаблари бор. 

Нафақт Перес, балки иқтидорли футболчини харид қилмоқчи бўлган барча харидорлар эътибор бериши зарур бўлган энг асосий факторлардан бири бу сўнги йилларда трансфер бозорида вужудга келган дахшатли муҳит. Бир йил аввал ҳеч ким билмайдиган ёш бола учун бунча пул... Энди бўлса, мавсумнинг маълум бир қисмини омадли ўтказган футболчисига «Монако» 190 миллион евро сўрамоқда. Эътибор беринг Мбаппе бор йўғи 18 ёшда. 

Ортиқча мақтаб, керагидан кўп нарса кутилган, умид билдирилган ёшлар кам бўлганми футбол тарихида? Қатор халқаро мусобақалар ғолиби, бир нечта мукофотлар эгаси, жаҳон даражасидаги юлдуз бўлса бу табиий хол, лекин ҳозирги кунда кучлироқ "реклама"чиларингиз бўлса, оддий футболчи ҳам "бренд" даражасига олиб чиқиб қўйилмоқда.  

Лекин урилган 26та гол учун бундай сумма... Келиб чиқадики, Мбаппенинг ҳар бир фойдали ҳаракати 7.3 миллион еврога баҳоланмоқда. 

Шу жойда Юрген Клоппнинг «Лейпциг» футболчиси Наби Кейтанинг трансфери ҳақида: "75 миллион, биз нима Лас-Вегасдамизми?, дегани ёдимга тушиб кетди. Мбаппе вазиятида ҳам ҳеч хижолат бўлмай ўша гапни такрорлаш мумкин. 

Ҳа, "Реал" Мбаппени ўшанча пулга сотиб олиши мумкин. Бунга клубнинг қурби етади ва "Қироллик клуби" бу пулнинг асосий қисмини футболка сотувидагина ишлаб олади. Аммо шу 190 миллион еврога битта Мбаппе эмас, бир нечта кучли футболчиларни харид қилишнинг имкони бўлса, қайси бири фойдалироқ бўларкин? Қўшимчасига, Килианга "Реал"нинг қатор юлдузлари, кетма-кет икки бор Чемпионлар Лигаси бош совринини ютишда иштирок этган юлдузларникидан кўпроқ маош таклиф қилиш – чиройли иш бўлмайди.

Иккинчи сабаб, бундай эътибор ва катта пуллар оғушига тушиб қолган Килиан "юлдузлик" касалига чалиниши ёки янги жамоада ўз ўйинини топа олмаслиги мумкинку. Таҳминан 8-12 та гол урар, аммо мухлис ахли учун бу камлик қилади ва дарров унга тўланган пуллар эсга олинади. 

У Францияда ажойиб мавсумни ўтказди, аммо Лига 1 баҳслари битта масала, Испания Ла Лигасида ўзини кўрсата олиш умуман бошқа масала. Сабаби «Ренн», «Бордо» ёки «Нант» ўрнига сизга қарши «Атлетико», «Севилья» ёхуд «Вильярреал» ҳимоячилари бўлади.


Кимдир уни Чемпионлар Лигасидаги муҳим голлари учун ҳам сотиб олиш керак деб ҳисоблар. Аммо ўтган мавсум худди француз каби жамоасининг муҳим голларини урган ва Мбаппедан кучлироқ жамоалар дарвозасига гол урган ёш футболчилар ҳам йўқ эмас. Ўша Гризманни, Дибала ёки Обамеянгни олайлик. Улар ҳам мавсумни яхши ўтказишдику. Лекин ҳозир бу футболчиларнинг нархи Мбаппеникидан бир неча марта арзонроқлигига нима дейсиз? Яна бир қизиқарли холат, Transfermarkt таълқинига кўра Мбаппенинг "асл нархи" 35 миллион еврони ташкил қилади холос.


Учинчи фактор. Ўзингизники турганда, бегонага қараб нима қиласиз? "Реал" бош мураббийи таркиб борасида гапираркан қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: «Аввалги мавсум билан солиштирсак, ҳозир бизда битта ҳужумчи камроқ. Кўрамиз, нима бўларкин. Қўл остимда 28 футболчи бор, биз шу холатда ҳам жуда кўпмиз». Якунловчи гапга эътибор бердингиз-а, "Биз шундоқ ҳам кўпмиз". Сотиб олинган тақдирда ҳам Мбаппени қаерга қўяди Зидан?

Зизунинг Бенземага бўлган ишончини барчамиз яхши биламиз. Шундай экан мабодо, Каримга бир нима бўлиб, марказий хужумчи керак бўлса, Роналдо бу ишни аъло даражада уддалай олади. Роналдо олдинги чизиққа ўтса, унинг қанотдаги ўрнини тўлдирадиган футболчилар ҳам етарли чамамда. 

Ҳужумчи ортидаги ҳужумчи вазифасини бажарадиганлар ҳам етарли таркибда. 3та футболчи сотиб юборилганига қарамай, Зидан ихтиёрида жуда кучли таркиб бор. 

Аслида ярим ҳимоячи бўлсаларда, Гарет Бэйл, Марко Асенсио, Иско, Лукас Васкес, Дани Себальос иккинчи ҳужумчи етишмовчилигини сездирмасликлари мумкин. Боз устига 21-рақамни олган Борха Майораль ҳам ҳали ҳеч қаёққа кетгани йўқ. Балки, "Реал" раҳбарияти ёш ҳужумчини ижарага бериб юбориш масаласини қайта кўриб чиқар. Чунки испаниялик иқтидор эгаси асосий футболчиларга дам бериш зарур пайтда, турнир жадвалининг иккинчи қисмидагилар билан баҳсда бемалол ўйнай олади. 

Албатта, Килиан Мбаппедек иқтидор эгаси "Реал" таркибига қўшилса, жамоа мухлислари бундан хафа бўлишмайди. Аммо танганинг иккинти тарафи бор деганларидек, масаланинг бошқа жиҳатларига ҳам эътибор бериш зарур. Бу трансфердан футбол ютқазса, ёш иқтидор йўқ бўлиб кетса, унинг нима кераги бор?!

Хулоса қилиш ҳар кимнинг ўзига хавола, аслида қандай бўлишини эса вақт кўрсатади.  


Омонжон Тўхтамирзаев


Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика