RU

Последние новости

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

Ҳамза Каримов «Қизилқум» жамоасида ўйнайди Новости

Ҳамза Каримов «Қизилқум» жамоасида ўйнайди

Қаршининг «Насаф» жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган Ҳамза Каримов шу йилнинг 16 апрель куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги тиббий клиникада жарроҳлик столига ётқизилган.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтгач, куни кеча футболчи юртимизга қайтиб келди.

Ҳимоячи Ҳамза Каримовнинг қаршиликлар билан тузилган амалдаги шартномаси аслида 2015 йилнинг 31 декабрида ниҳоясига етган. Гарчи, у «Насаф» жамоаси эришган сўнгги ютуқларга муносиб ҳисса қўшган бўлса-да, футбол клуби футболчининг хориждаги тиббий муолажалари учун бориш-келиш ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмак беришни истамади. Шундай вазиятда «Қизилқум» футбол клуби моҳир футболчига қўлидан келган ўз ёрдамини аямади.

Кеча эса хориждан қайтган Ҳамза Каримов  «Қизилқум» футбол клуби раҳбарияти билан учрашди. Учрашув чоғида у чемпионатимиз иккинчи давра ўйинларини кончилар либосида бошлашга тайёр эканлигини расман билдирди.

Айни пайтда Ҳамза Каримов якка тартибда машғулотларни бошлаган. Ҳозирда тренажёр залидаги махсус машқлар билан кифояланаётган тажрибали ҳимоячи яна ўн беш кундан сўнг, жамоанинг умумий машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика