RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Ҳамюртларимиз Европа лигаси ўйинларида Новости

Ҳамюртларимиз Европа лигаси ўйинларида

18 июль ўзбекистонлик футболчилар тўп сураётган бир қатор клублар куни Европа Лигаси 2-саралаш босқичи учрашувларида майдонга тушишди.
Қозоғистоннинг «Иртиш» клуби Европа Лигаси 2-саралаш босқичи илк учрашувида ўз майдонида Босниянинг «Широки Бриег» жамоасини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда «Иртиш» сафида икки нафар ўзбекистонлик ҳужумчи - Улуғбек Бақоев ҳамда Камолиддин Мурзоевлар асосий таркибда майдонга тушишди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишди.

Қозоғистоннинг яна бир клуби - «Актобе» эса, 18 июль куни сафарда Норвегиянинг «Хедд» клубига қарши тўп сурди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Хабарингиз бор, «Актобе» сафида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футболчилар - Александр Гейнрих, Темур Кападзе ҳамда Марат Бикмаевлар тўп суришади. Норвегиядаги учрашувда Александр Гейнрих ҳамда ҳамда Темур Кападзелар ўз жамоаларига ёрдам бера олишмади. Иккала футболчида ҳам виза билан боғлик муаммолар юзага келди ва улар ЕЛ 2-босқичнинг дастлабки ўйинини ўтказиб юборишди.

Қозоннинг «Рубин» сафида тўп сураётган яна бир ўзбекистонлик футболчи - Вагиз Галиулин (фотода) 18 июль куни сафарда Словениянинг «Ягодина» клубига қарши кечган учрашувда жамоа қайдномасига киритилганига қарамай, заҳирада қолдирилди. Учрашувда Рубин 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика