RU

Последние новости

15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  2 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  3 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  2 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  3 13:35Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан муборакбод этди  8 13:14Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 12:50​Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финал босқичида ишлайди  2 12:32Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади  41 12:19Аарон Рэмзи "Кардифф Сити"нинг ўйновчи мураббийи бўлади  1 11:51"Ливерпуль" "Ньюкасл"нинг нарх оширишидан чўчимади. Мерсисайдликлар Исакни сотиб олишни хоҳлаяпти  3 11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  1 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  13 09:22Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

"Ҳаммасига трибунадаги аҳмоқлар айбдор!" — "Хоффенхайм" - "Бавария" учрашуви нега икки бор тўхтатилгани ва футболчилар ўзаро пас ўйнаш орқали учрашувни тугатиб қўйишгани ҳақида Новости

"Ҳаммасига трибунадаги аҳмоқлар айбдор!" — "Хоффенхайм" - "Бавария" учрашуви нега икки бор тўхтатилгани ва футболчилар ўзаро пас ўйнаш орқали учрашувни тугатиб қўйишгани ҳақида

Бундеслиганинг 24-тури доирасидаги "Хоффенхайм" - "Бавария" (0:6) учрашуви мюнхенлик ишқибозлар туфайли икки марта тўхтатилди ва ўйинни жамоалар ўзгача тарзда якунлаб қўйишди.

Мазкур баҳсда Флик бошқарувидаги "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни тор-мор келтирди. Лекин жамоасининг ишончли ғалабаси пайтида мюнхенлик мухлисларнинг норозичилик баннерлари ва ҳақоратли ҳайқириқларига кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бунга нима сабаб бўлганини қуйида тушунтириб ўтамиз.

Иккинчи таймда ўйин икки маротаба тўхтатилди. Дастлаб 66-дақиқада "Бавария" мухлислари "Хоффенхайм" хўжайини Дитмар Хопп манзилига қаратилган ҳақоратли баннер кўтариб чиқишди. Унда "Дитмар Хопп ҳалиям фоҳишанинг ўғли", - деган ёзув ёзилганди.



Мазкур баннер кўтарилгач ўйин тўхтатилди ва "Бавария" футболчилари, мураббийлар ва раҳбарият меҳмонлар учун ажратилган сектор олдига келиб, баннерни туширишни сўрашди. Айниқса Салихамиджич ва бош мураббий Флик жуда ғазабланди. Карл-Хайнц Румменигге эса вип-ложада Хоппдан мухлисларнинг бетарбиялиги учун узр сўради.

"Бавария" вакилларининг кўплаб уринишларидан кейин трибунадаги аҳмоқлар баннерни туширишди. Ўйин эса давом эттирилди. Бироқ меҳмонлар жойлашган трибунадаги аҳмоқлар кейинги баннерни кўтаришди. Бу сафар баннерда Дитмар Хоппнинг исми ёзилмаган ва лекин ҳақоратли сўз барибир "Хоффенхайм" хўжайини манзили томон қаратилганди: "Фоҳишанинг ўғли".

Бу гал эса ўйин ҳаками нафақат беллашувни тўхтатди, балки жамоаларни майдондан олиб чиқиб кетди.

"Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич ва жамоа афсонаси, яқиндан клуб тизимида иш бошлаган Оливер Кан трибунадаги аҳмоқларнинг олига бориб, баннерни туширишни сўрашди. Кейинчалик Румменигге ва Хопп ҳам майдонга тушишди.

Тахминан 10 дақиқа ўтгач жамоалар майдонга қайтишди ва кутилмаганда ўйинни шунчаки тўпни бир-бирларига узатган ҳолда дўстона тарзда якунлаб қўйишди.

Бу ҳаракатни эса меҳмонлар учун ажратилган трибунадаги аҳмоқлардан ташқари қолган барча мухлислар қарсаклар билан олқишлаб туришди.

Хўш, савол туғилади: Нега Германияда футбол ишқибозларининг катта гуруҳи "Хоффенхайм" хўжайини Дитмар Хоппни ёқтиришмайди?

Дитмар Хопп Германиянинг энг бадавлат кишиларидан бири. Хопп Германиядаги қудратли тижорий компания "SAG AG" эгаси. Бу компания тўғридан-тўғри "Хоффенхайм"нинг ҳомийси саналади. Дитмар Хопп ўзига севган "Хоффенхайм" клубини 1990 йили сотиб олган. Шу вақтга қадар Хопп клуб ривожи йўлига миллионлаб сармоя киритган. Клубни эса қишлоқ жамоасидан Бундеслига даражасига қадар кўтарди. 

Биласиз, Германияда бир киши хўжайинчилик қиладиган клубларни ёқтиришмайди. Оддий мисол, "Лейпциг"ни ҳам Германияда хушлашмайди. Бундеслигада жамоаларнинг асосий қисмининг ярмидан кўпроқ улуши клуб директорлар кенгашига қарашли. Хопп эса Германияда бундай қоида жорий этилишидан аввалроқ "Хоффенхайм"ни сотиб олган. Айни дамда Хоппда "Хоффенхайм"нинг 96% акцияси мавжуд ва клубни тўғридан-тўғри бошқаради. Шу боисдан ҳам Германияда Дитмар Хоппни кўпчилик жамоалар мухлислари ёқтирмайди.

Масалан, яқинда Дортмунд ва Мёнхенгладбах "Боруссия"лари жамоаларининг мухлислари ҳам Хоппга қарши баннер кўтаришганди. Бунга жавобан эса "Хоффенхайм" клуби меҳмонларнинг бир гуруҳ мухлисларига клуб стадионига киришни тақиқлаб қўйди.

"Бавария" раҳбарияти ҳам кечаги аҳмоқгарчилик учун тезкор реакция билдирди. Яъни, клуб "Шикерия" мухлислар гуруҳини "Бавария" жамоасининг расмий фан-клуби сафидан четлатди. Ва мавсумий чипталарни уларга сотишни тақиқлади. Шунингдек, Бундеслига ҳам "Бавария" мухлисларини расман дисквалификация қилиши кутилмоқда.

Кечаги ишларни "Бавария" раҳбарияти қоралайди. Жамоа бош мураббий Флик бундай аҳмоқгарчиликка қарши бирлашиб курашиш зарурлигини таъкидлади.

Рейтинг: -35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика