RU

Последние новости

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  0 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  3 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  3 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  7 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  14 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  2 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Ҳамма зафарли одим давом этишини хоҳлаяпти (Мулоҳаза) Новости

Ҳамма зафарли одим давом этишини хоҳлаяпти (Мулоҳаза)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичининг ҳал қилувчи ўйинларини муваффақиятли бошлади.

Терма жамоамиз аввалига Сурияни, кейин Қатарни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада вакилларимиз дастлабки икки тур натижасига кўра, 6 очко билан гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олишди.

Биздан кейинги ўринда бораётган Эрон ва Жанубий Корея ҳисобида бир хил 4тадан очко бор. Айтишимиз мумкинки, асосий кураш мана шу учта жамоа ўртасида кечиши кутиляпти. Ҳал қилувчи босқични иккита ютуқ билан бошлаб олганимиз яхши бўлди. Бу албатта футболчиларнинг кайфиятини кўтаришга хизмат қилади.

Терма жамоамиз ўйини борасида гап кетганда ўйин унчалик қовушмаяпти, вазиятлардан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз, кам гол уряпмиз каби гаплар ҳам янграяпти, лекин энг муҳими очколар қўлга киритилмоқда. Ва шундай давом этса, Ўзбекистон тарихда илк бор жаҳон чемпионатига йўл олиши мумкин. Ҳал қилувчи босқичда имкон қадар кучсиз жамоалар билан ўйинларда очко йўқотмаслик шарт. Буни эса йигитлар дастлабки икки учрашувда удлалашди ва бунинг учун мураббийлардан тортиб барча футболчиларга раҳмат айтамиз.



Бахтимизга 2-турда асосий рақобатчиларимиз Жанубий Корея ва Эрон очко йўқотишди. Эрон сафарда Хитойни, Ж.Корея эса Сурияни мағлуб эта олмади. Биз бўлсак, Дохада Қатарни 1:0 ҳисобида доғда қолдирдик. Саралаш ўйинлари бундан кейин қандай давом этмасин, барибир асосий рақиб мана шу икки жамоа бўлиб қолаверади. Негаки, мундиалга боришимизни айнан шу жамоалар билан бўладиган ўйинлар ҳал қилиб берса керак.

Шунингдек, Хитой билан иккита ўйин ҳамда Сурия ва Қатарга қарши такрорий учрашувларда очко йўқотмаслигимиз талаб этилади. Ва албатта, Эрон ва Ж.Корея яна қаердадир қоқиладиган бўлса, бу ҳам бизнинг фойдамизга ишлайди. Фақат бунинг учун биз футбол тили билан айтганда ўз очколаримизни жамғаришимиз лозим.  

Мураббий Самвел Бабаянга таркиб борасида кўп эътироз бўлмоқда, аммо ҳозирда Бабаян бош мураббий экан, унинг қарорларини ҳурмат қилишимиз лозим. Энг муҳими, Самвел Вячеславович танлаётган таркиб ва тактика омад келтиряпти, мухлислар учун кераклиси шу. Қолаверса, барчамиз зафарли одим мана шу йўсинда давом этишини хоҳлаймиз.



Қатар билан ўйиндаги ғалаба Ўзбекистон терма жамоаси тарихида иккинчи бор кузатилди. Бунгача бу жамоани сафарда фақат бир марта 2012 йил ютгандик. (ЖЧ-2014 саралаш босқичи. Қатар - Ўзбекистон 0:1. Гол: Санжар Турсунов). Иккинчи ғалабани қўлга киритиш эса Бабаян бошчилигидаги жамоага насиб этди.

Яна бир қизиқ маълумот шуки, Ўзбекистон тарихда биринчи бор саралашнинг охирги босқичини ғалаба билан бошлади. Аввалги йиллари бундай ҳолат кузатилмаганди. Нафақат ғалаба, балки кетма-кет иккита ютуқ билан бошлаб олганимиз янада ёқимли бўлди. Ва бу ғалаба ҳозирги мураббий Самвел Бабаяннинг расмий ўйинлардаги кетма-кет 9-ғалабаси бўлди. Насиб қилса, бундай ютуқлар ҳали давом этади ва Ўзбекистон терма жамоаси ниҳоят Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади деб умид қиламиз.

Х.Холиқов.



Рейтинг: +54   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика