Ҳамиджон Актамов: "ПРО лицензияси учун имтиҳонларнинг ҳаммасини яхши топширганман"
17 фев 2021 14:15
Новости
Ҳамиджон Актамов: "ПРО лицензияси учун имтиҳонларнинг ҳаммасини яхши топширганман"
Бир неча дақиқа илгарни сайтимизда “Суперлига ва ПРО лигада ишлаётган қайси мураббийларда ПРО лицензияси йўқ” сарлавҳали хабар эълон қилинганди.
Хабарда айни пайтда мураббийлик фаолиятини давом эттираётган ва тегишли лицензияга эга бўлмаган мураббийлар ҳақида гап борганди. Ушбу хабарга “Қизилқум” жамоаси бош мураббийи Ҳамиджон Актамов қуйидагича муносабат билдирди.
- ПРО лицензияси учун ўтказиладиган охирги модулда соғлиғим билан боғлиқ вазият туфайли бора олмагандим. Лекин имтиҳонларни ҳаммасини яхши топширганман. Олдимизда бир ҳафталик ўқиш қолган. Шу ўқиш давомида ФИФАдан инструктор келади ва бирга ўқитади ва шундан сўнг биз ПРО лицензияни қўлга киритишимиз мумкин”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди навоийликлар устози.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии