RU

Последние новости

11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  1 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  7 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  3 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  13 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  18 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  29 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  249 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10

Ҳамиджон Актамов: "Пахтакор"га қарши ўйинда қийналмадик" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Пахтакор"га қарши ўйинда қийналмадик"

Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов ҳамда Эркин Бойдуллаев қатнашди.

Ҳамиджон Актамов: "Дурангга мос ўйин бўлди. Футболчиларим кўрсатмаларни тўлиқ бажарди, деб ўйлайман. Яхши ўйнадик, бироқ ғалаба қозона олмадик. Рақибни ўрганиб чиқиб, шунга қараб бугунги ўйинга ноодатий тактика танлагандик. Олдин бундай тактик схемада, яъни беш нафар ҳимоячи билан расмий учрашувларда ўйнамаганмиз.
Ушбу учрашувга тайёрланиш учун 4-5 кун вақт бориди. Футболчиларим вазифаларнинг 70-80 фоизини уддалашди. Уларга эътироз йўқ. Ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик.

Григалашвилининг жароҳати режаларга катта таъсир қилмади. Баҳс кунигача унинг тузалишини кутгандик. Аммо нима дея оламиз, у ҳам робот эмас. Элгужа кейинги ўйинларга тайёр бўлади.

Гранд жамоалар? Ҳа, биз гранд жамоаларга қарши ўйинлар ўтказдик. "Локомотив" билан илк учрашувда анча қийналдик. Қолганларида эса нисбатан осонроқ бўлди. Бугун ҳам қийналмадик, деб айта оламан.

Бугунги ўйиннинг иккинчи бўлимида устунлик қилдик. Мана "Пахтакор" билан ўйнаса бўлар экан. Бироқ мағлуб бўлдик. Ҳакамлар фаолиятига қарайдиган мутахассислар бор. Уларнинг ишларига қарамайман. Иккала пенальтига ҳам баҳо бермайман".



Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика