RU

Последние новости

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  3 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

Ҳамиджон Актамов: "Мустафоевнинг оёғи икки бўлак қилиб ташланди, ҳакам индамади..." Новости

Ҳамиджон Актамов: "Мустафоевнинг оёғи икки бўлак қилиб ташланди, ҳакам индамади..."

Coca-Cola Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Аввало "Машъал" клуби раҳбариятига, хусусан Илҳомжон Қурбоновга катта раҳмат айтаман. Улар бизга футбол ўйнаш учун барча шароитларни яратиб беришди. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бугун ҳар икки жамоа жуда яхши ўйин намойиш этди. Яхши ўйин гувоҳига айландик.

Бугунги ўйинда ҳакамлар жуда кўп қўпол хатолар қилишди. Улар ёш деса ёш эмас! Биз ҳаммамиз уларга босим қилаверганимиздан қўрқиб қолишган кўринади. 51-дақиқада иккинчи сариқ, қизил бериш керак эди! Салим Мустафоевни оёғини икки бўлак қилиб ташлаган. Ён ҳакамнинг ёнгинасида шу вазият рўй бераяпти, кўриб турибди, лекин индамади. Бугун ҳакамлар ҳар икки томонга нисбатан ҳам хатолар қилишди. Тўғри улар ҳам инсон, хатолар бўлиши мумкин, лекин бугун жуда кўпайиб кетди.

- Ойбек Қиличев майдонда ва алмаштирилаётган вақтда қўпол сўзларни ишлатди...


- Билмадим, Ойбек майдонда ўзини яхши тутади. Ман ундаги холатни кўрдим ва алмаштиришга қарор қилдим. Ойбек шунақа футболчи, ютқазишни ёмон кўради. Футболчининг жаҳли чиққанидан сўнг орқага кетади. Шундан келиб чиқиб уни алмаштирдик.

- Жанговор таркибга эга бўлган "Қизилқум" бугун 2 очко йўқотдими ёки 1 очкога эга бўлдими?


- Тан оламан, бугун 2 очко йўқотдик. Ғалабани ушлаб тура олмадик.

- Салим Мустафоевнинг холати қандай?


- Ҳозир уни шифокорлар кўрикдан ўтказишмоқда. Ҳолати ҳозир анча яхши.

- Демак, бугунги дурангдан қониқмадингиз?


- Ҳа, қониқмадим.

- "Қизилқум"да ҳужумлар бор, лекин вазиятлар якуни бўйича муаммолар кўзга ташланаяпти...


- Ҳа, бу футбол. Вазиятлар якуни ўхшамай қолаяпти.

- Жамоангиз рақиб дарвозасига урган голидан кўра ўтказиб юборган голлари сони кўпроқ. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?


- Биз гол ўтказиб юборганда рақиб ҳақиқатдан ҳам вазият яратиб, устунлик қилиб гол ургани йўқ. Ўзимиз хатолар эвазига рақибга гол туҳфа этаяпмиз.

- "Навбаҳор"нинг қайси жиҳатлари жамоангизга қийинчилик туғдирди?

- "Навбаҳор" бизга жуда катта қийинчилик туғдиргани йўқ. Бугун ғалабани ушлаб қола олмадик. Юзага келган впзиятлардан фойдалана олмаслик панд бераяпти.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика