RU

Последние новости

22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  0 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  5 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  5 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  22 21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  7 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  7 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  14 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  8 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  3 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  9

Ҳамиджон Актамов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Мағлубиятга лойиқ эмасдик”

“Қизилқум” – “Металлург” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон АКТАМОВ иштирок этди.

-Ўйин ҳисобга мос бўлди, деб ҳисобламайман. Меҳмонлар яратилган вазиятлардан ўта самарали фойдаланишди.  Биринчи голда марказий ҳимоячиларимизнинг хатосидан бекободликлар ҳужумчиси самарали фойдаланди. Иккинчи бўлимда энди вазиятни ўнглашга ҳаракат қилиб турган вақтимизда яна қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни қисқартиришга эришдик. Шундан кейин ҳам ташаббусни тўлиқ қўлга олиб, гол уриш учун ҳаракат қилдик. Аммо шу охирги зарбани йўллашга, бекободлик ҳимоячилар имкон беришмади. 

-Иккинчи бўлим ўрталарида Йовановичнинг зарбасидан кейин тўп “Металлург” ҳимоячисининг қўлига тегди. Ўша вазиятни такроран кўриб, бунга аниқ ишонч ҳосил қилдик. Аммо пеналти белгиланмади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

-Ўша вазиятда нима бўлганини ҳамма кўрди. Улар ҳақида гапирган билан натижа ўзгариб қолмайди. Вазиятга назоратчи муносиб  баҳони беришади, деб ўйлайман. Биринчи бўлимда тўп неччи дақиқа майдонда бўлди? Иккинчи бўлимдачи? Лекин ўйин охирида бор йўғи уч дақиқа қўшиб берилди...


"Қизилқум" матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика