RU

Последние новости

00:38ЕЧЛ. "Интер" нимчорак финалнинг илк ўйинида меҳмонда "Фейеноорд"ни мағлуб этди  5 00:23"Бавария"га "Лейпциг" ҳимоячиси Лукеба ёқади, аммо у жуда қиммат. Кейинги йилларда товон пули 90 млн евродан 65 млн еврога тушади  0 00:13ПСЖ — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 23:56"Бавария" — "Байер" ва "Бенфика" — "Барселона" ўйинларининг таркиблари маълум  10 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  19 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  8 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  5 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7

Ҳамиджон Актамов: "Ҳужум чизиғимизда оқсаш бор" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Ҳужум чизиғимизда оқсаш бор"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Локомотив"(1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун ютишимиз ҳам ёки аксинча ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Очиқ дарвозага ҳам гол ура олмадик. Озгина омад юз ўгирди. Охиригача ҳаракат қилдик, бир нечта вазиятлар яратдик. Фақат ҳужумга сўнгги нуқтани қўя олмадик. Футбол шуниси билан қизиқ. Охиригача курашамиз, олдинда ўйинлар кўп. Йўқотган очколаримизни ўрнини тўлдирамиз",- дейди Ҳамиджон Актамов.

- "Қизилқум" жамоаси бугун "Локомотив"га қарши қандай ўйнашни режа қилган эди?
- Кўрган бўлсангиз қарши ҳужумда ўйнамадик. Барчаси режамиз бўйича ўтди. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик, ҳужум чизиғимизда оқсаш бор. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам вазиятлар яратдик, лекин гол уролмадик. Кейинги ўйинларда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман.

- Жамоа биринчи бўлимда жуда яхши ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса жисмоний томонданми пасайиш бўлди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Пасайиш бўлди деб ўйлаганим йўқ. Биринчи бўлимда гол уришга шошдик. Рақиб ҳам оддий жамоа эмас, яхши футболчиларга эга. Улар ҳам ҳаракат қилмоқда. Асосийси бир очко қўлга киритганимиз билан мухлисларни табриклайман. Мағлубиятга учрамадик. Футболчиларга ҳам борини бергани учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика