RU

Последние новости

20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  2 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  33 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  61 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  69 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  7 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар ортиқча муҳокама қилинмайди" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Ғолиблар ортиқча муҳокама қилинмайди"

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дейишим мумкин? Бугун яна Навоий халқи учун қувончли кун бўлди. Ғалаба билан барчани табриклайман. Ўйинни бизнинг жамоа назорат қилди, вазиятлар яратди. Футболчилар кўрсатмаларимизни тўлиқ бажаришди. Жамоа аста-секин мослашиб бормоқда, ёшлар ҳам ўйиндан-ўйинга тажриба орттириб боришмоқда. Ғолиблар ортиқча муҳокама қилинмайди дейишадику", - дея гап бошлади Ҳамид Актамов.

- "Қизилқум" трансферлар ойнаси вақтида фаол бўлди. Кучли ва тажрибали футболчилар олиб келинди. Бу ўйинга ҳам таъсирини кўрсатди. Қайси омилларга кўра жамоада бу қадар жиддий ўзгаришларга қўл урилди? Ҳомийлар томонидан қўшимча маблағ келдими?

- Йўқ, бу гап ҳомийларда эмас. Ўтган сафар ҳам бу саволларга кўп бор жавоб берганман, келинг шунга жавоб бермай қўя қолай. Жамоани кучайтириш, ҳар бир ўйинда ютиш учун шунақа ўзгаришларга қўл урдик. Ҳомийимиз ўша ўша, ортиқча бошқа ҳомийлардан маблағ келгани йўқ.

- Жамоа кетма-кет икки маротаба ғалаба қозонди. Потенциал жиҳатдан жамоангиз кучли саккизликка кира оладими?
- Ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Очколарни мавсум якунида санаймиз, олдинда ўйинлар кўп. Мавсумни юқорироқда якунлашга ҳаракат қиламиз.

- Кейинги турларда таркибда ротатциялар кўрамизми? Кўряпмиз, аксарият жамоалар бир ҳил таркиб билан ҳаракат қилмоқда. Бунинг натижасида футболчилар чарчаб қолмоқда. Ротацияларни амалга оширган жамоалар ютиб кетмоқда. Сизда бу борада ҳолат қандай?
- Бизда футболчиларнинг ҳолати яхши. Вақтига қараб ротациялар қиламиз. Мана бугун ҳам ёшларни майдонга туширдик. Шу орқали уларни ҳам тайёрлаб борамиз. Футболчиларни жисмоний ҳолати қониқарли. Алишер Саноевнинг жароҳати оғирроқ, шу боис алмаштирдик.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика