RU

Последние новости

17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  3 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  2 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  11 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  6 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  2 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  2 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0

Ҳамиджон Актамов: "Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди"

Олий лига ўнинчи туридан жой олган "Қизилқум" — "Металлург" учрашувидан (1:1) сўнг, матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.

— Бугунги ўйинда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, буни уддалай олмадик. Рақиб тезкор гол киритиб, режаларимизни бузиб юборди. Ҳисобдаги мувозанатни тиклагунча катта куч сарфладик. Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Уларнинг уюшқоқлиги ва далдаси эвазига ҳисобни тенглаштирдик.

"Металлург" жамоасининг бир неча ўйинлари туширилган видеоёзувларни кўриб, шунга мос тактика асосида майдонга чиққандик. Афсуски, йигитлар бугун кўрсатмаларимизни тўлиқ бажара олишмади. Кейинги ўйинларда ҳужумчиларимиз гол уришда оқсашмоқда. Ахир гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди.
Кейинги турда янада жиддийроқ рақиб билан ўйнаймиз. Аслида чемпионатда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Жамоамизда муҳит аъло даражада, бирорта муаммо кўзга ташланмаяпти. Шунга қарамай, бугун қимматли очколарни қўлдан чиқардик. Хато ва камчиликлар устида ишлашда давом этамиз.

"Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика