Ҳамиджон Актамов: "Эркинга эътироз йўқ, у ваъдасини устидан чиқди"
10 июн 2016 22:02
Новости
Ҳамиджон Актамов: "Эркинга эътироз йўқ, у ваъдасини устидан чиқди"
- Бугун ҳар иккала жамоа жуда иссиқ ҳавода ўйнади ва бу табиийки барчага қийинчилик туғдирди. Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, тажриба ўз сўзини айтди. Футболчиларимизнинг қўпол хатолари эвазига дуранг натижасини охиригача ушлаб туролмадик. Бугун фақат асосий таркибда ўйинни бошлаган футболчиларнинг ҳаракатларидан қониқдим. Захирадан майдонга туширган футболчилар эса кутилган ўйинни кўрсатиб бера олишмади. Хатоларимиз устида ишлаймиз.
Тошкентга 5-6 кун аввал келиб, ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бугун "Бунёдкор"га ютқазиб бериш учун эмас, очко олиб кетиш мақсадида майдонга тушгандик. "Қизилқум" Тошкентга ғалаба учун ташриф буюрганди. Бу энди футбол. Учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида йўл қўйган хатоларимиз туфайли энди ортга қуруқ қўл билан қайтишимизга тўғри келади. Дарвозабонга бугун умуман эътирозим йўқ. Эркин менга берган ваъдасини устидан чиқди. Жамоа олдида ўзини яхши тарафлама кўрсатди ва бир неча вазиятларда голлардан сақлаб қолди. Ҳимоячиларимизнинг хатолари эвазига ютқаздик. Дарвозабон бугун ўз ишини уддалади.
Комментарии