RU

Последние новости

20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  0 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  31 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  5 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3

Ҳамиджон Актамов: “Четлатиш режаларимизни бузиб юборди” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Четлатиш режаларимизни бузиб юборди”

“Қизилқум” – “Насаф” (0:0) учрашувдан кейин мезбонларбош мураббийи Ҳамиджон АКТАМОВ беллашув ҳақида шундай деди:

-“Насаф” кучли рақиблигини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Учрашув бошиданоқ асосий эътиборни ҳужумкорликка қаратиб, гол уриш учун бир қатор вазиятларни ҳам ярата олдик. Аммо ҳал қилувчи зарба голга айланмади. Бир вазиятда дарвоза тўсини меҳмонларни голдан сақлаб қолди. Биринчи бўлим охирида марказий ҳимоячимизнинг майдондан четлатилиши бизни бироз қийин аҳволга солиб қўйди. Натижада режаларимизни ўзгартиришга мажбур бўлди. Иккинчи бўлимда асосий эътиборни ҳимояга қаратдик. Йигитларга раҳмат. Кучли рақибнинг барча ҳужумларини бартараф этишнинг уддасидан чиқа олишди. Ўйин охирида Достон Ибрагимов ғалаба голини киритиши ҳам мумкин эди. Бироқ қаршиликлар дарвозабони деярли имконсиз зарбани қайтариб қолишнинг уддасидан чиқди. Бир киши кам бўлиб, дурангга эришиш ҳам ёмон натижа эмас. Кейинги ўйинларда ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қилишга интиламиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика