RU

Последние новости

00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  27 23:45Суперлига. "Навбаҳор" – "Бунёдкор" 0:2  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  2 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қоғозистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  66 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  7 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3

Ҳамиджон Актамов: "Қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман"

Бугун бўлиб ўтган "Қизилқум" - "Бухоро" учрашувидан сўнг матбуот анжумани ўтказилди.

Унда иштирок этган "Қизилқум" бош менежери Ҳамиджон Актамов қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Авваламбор Ассалому Алайкум! Қўлга киритилган қийин ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Жуда оғир ўйин бўлишини билардик ва шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Ниҳоят узоқ кутилган ғалаба қўлга киритилди ва ўйлайманки, бу билан тўхтаб қолмаймиз. Мухлислар олдида қарздорлигимиз кўп, навбатдаги баҳсларда ҳам уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.


- Таркибга 6 нафар янги футболчи қўшиб олинди ва уларнинг барчаси асосий таркибда ўйнади. Бу футболчилар ҳаракати сизни қониқтирдими? 

- Аввало шуни айтишим керак, коронавирус бизнинг футболчиларни ҳам четлаб ўтмади ва кўп футболчиларимиз бундан соғайиб ҳам бўлишди. Баъзилар энди-энди ўзига келяпти. Янги футболчилар астойдил ҳаракат қилишди. Кейинги ўйинларда ҳам янада фаоллик кутиб қоламиз. 


- Амалга оширилган трансферлардан кўнглингиз тўқми? 

- Тажрибали футболчиларни қўшиб олдик. Ҳаммаси жойида. Яна ўзгаришлар бўлади. Бу борада футболчилар билан музокаралар кетяпти. Агар ишимизга четдагилар аралашмаса янада яхши натижа кўрсата оламиз. Ким ҳақида гапираётганимни кўпчилик яхши билади. Агар футбол керак бўлса, ана футболи йўқ вилоятларга бориб футболни кўтарсин. Дарахт энди ҳосилга кирадиган пайтда тагидан кесиш яхши эмас. 2016 йил 6-ўринни олгандик, бу йил ҳам юқори мақсадлар қўйилган. Насиб қилса раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлади.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика