RU

Последние новости

18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  1 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  2 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  2 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  7 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2 15:57Эдди Хау МЮда ишлаши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  0 15:30Расман: "Навбаҳор" Абдураҳмонов трансферини эълон қилди  1 15:02"Металлург" катта футболга қайтиш арафасида  14 14:41Бугунги ўйинлар: "Арсенал" — "Ливерпуль", Франция Суперкубоги ва бошқалар  0 14:19"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорлик якунланганини эълон қилди  6 14:00Балотелли фаолиятини БААда давом эттиради  0 13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  3 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  1 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  12

Ҳамид Актамов: “Натижадан кўнглим тўлмади” Новости

Ҳамид Актамов: “Натижадан кўнглим тўлмади”

“Нефтчи” — “Қизилқум” учрашуви якунига етгач, Навоий футбол клуби ижрочи директори Ҳамид Актамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
—Тақвимга кўра, бу йилги мавсум жамоамиз аъзолари учун бир мунча мураккаб бошланишини аввалдан билардик, — дейди Ҳамид Ғуломович. — Чемпионатни сафарда амалдаги мамлакат чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби “Бунёдкор”га қарши бошлаш, ўз майдонимизда битта учрашув ўтказиб, сўнгра кетма-кет икки ўйинни сафарда “Пахтакор” ва “Нефтчи”га қарши ўтказиш осон эмас, албатта.

—Шунга қарамай, биз бу мураккабликларга йигитларимизни тайёрлай олганимиздан хурсандман. Фарғонага фақат ғалаба иштиёқида ташриф буюргандик. Афсуски, футбол майдони ҳолатининг яхши эмаслиги ўзимиз кутган ўйинни намойиш қилишимизга йўл бермади. Жамоамиз таркибида бугун Элдор Бойматовнинг майдонга тушмаганлиги ҳам сезилди.

—Умуман олганда, жамоамиз аъзоларининг ўйинидан кўнглим тўлди. Бироқ натижадан қониқмадим. Тўғри, ҳакамлар ишига баҳо бермоқчи эмасману, аммо айрим вазиятларда уларга бироз холислик етишмагандек кўринди.

—Ўз навбатида “Нефтчи” мухлисларининг фаолликларига ҳавасим келди. Қолаверса, бизни қўллаб-қувватлаш учун узоқ Навоийдан водийга ташриф буюрган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Кейинги учрашувларда уларни ўзимизнинг чиройли ўйинимиз ва ғалабаларимиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, албатта. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика