RU

Последние новости

01:55Европа лигасида инглизча финал!  2 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  17 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  30

"Ҳалоллик декларацияси" - нима у? Новости

"Ҳалоллик декларацияси" - нима у?

Хабарингиз бор, ЎФФ қошида "Келишилган ўйинларга қарши курашиш" қўмитаси тузилган.

Аҳрол Иноятов раҳбарлик қилаётган мазкур қўмита ўзбек футболидаги келишилган ўйинларга қарши курашиш билан шуғулланади. Айтиш керак, қўмита нафақат футболимиздаги шаффофликни сақлаш учун ҳаракат қилмоқда, балки уни тартибга солиш бўйича ҳам кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда. Яъни, учрашувларни келишувгача етиб бормасидан аввал олди олинмоқда. Икки йилдан буён олий лига клубларининг аъзолари "Ҳалоллик декларацияси"га имзо чекмоқда. ПФЛ ўзи ишлаб чиққан Регламентга бу имзосиз жамоа аъзоларига чемпионатда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи лицензияни берилмаслигини ҳам киритган. Бир саҳифадан иборат мазкур декларациясида нималар ёзилгани кўпчиликни қизиқтириши табиий. Биз бугун шу ҳақида маълумот берамиз.

Юқорида таъкидлаганимиздек, олий лига клублари ўз аъзоларини (раҳбарият, мураббийлар, футболчилар, ходимлар) янги мавсум учун ПФЛдан рўйхатдан ўтиш жараёнида мазкур декларацияга имзо чекиши шарт. Қолаверса, имзо чекувлар орасида ҳакамлар, ассистентлар, назоратчилар ҳам бор. Декларациясининг энг юқори қисмига имзо чекаётган инсоннинг исми-шарифи, паспорт маълумоти, туғилган санаси ва жойи, миллати, лавозими ҳамда телефон рақами ёзиши учун жой ажратилган. Кейин имзо чекувчиларнинг мажбуриятлари ёзилган. Мажбуриятлар қуйидагилардан иборат:

- Расмий спорт мусобақаларининг, жумладан, футбол билан боғлиқ букмекерлик идорасининг тотализаторлар бўйича фаолиятига аралашмаслик;   

- Учрашувларнинг натижасига бевосита ва билвосита таъсир ўтказиш. Яъни, сотиб олишга ҳаракат қилиш ёки қўрқитиш;

- Сотиб олишга ҳаракат ёки норматив спорт ҳужжатларига қарши ноқонуний фаолиятлар бўйича маълумот беришга мажбур. Маълумот берган инсонларнинг исм-шарифи сир сақланишини ЎФФ кафолатлайди;

- Барча текширувлар бўйича маълумот олишда ҳамкорлик қилиш, ёрдам бериш;

- Декларациясидаги барча талаблар ФИФА ва ОФК Низомига, ЎФФ Регламентига, ЎФФ Экспертлар қўмитаси Низомига, ЎФФ Тартиб-интизом кодексига тўғри келиши билан танишиб чиққач, буни имзо орқали тасдиқлайди.

Шундан сўнг, исм-шариф, муддати ёзилади, имзо ва муҳр қўйилади.

Декларациянинг сўнгги қисмида эслатмалар берилган:

- Расмий ўйинларда натижага бевосита ва билвосита таъсир ўтказган, яъни, спортчилар, хусусан, ҳакамлар, мураббийлар, клуб раҳбарлари ёки бошқа расмий шахслар бу борада ўзлари маълумот беришса, жавобгарликдан озод бўлишади.

- Мазкур декларацияга имзо чекмаган футболчилар, мураббийлар, клуб раҳбарлари, ҳакамлар, назоратчилар, ЎзПФЛ вакили Ўзбекистон миқиёсидаги расмий футбол мусобақаларига қўйилмайди.

Фурқатбек НИШОНОВ

Рейтинг: -36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика