Ҳаким Фузайлов: "Сурхон" ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди"
07 авг 2024 00:13
Новости
Ҳаким Фузайлов: "Сурхон" ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди"
Ўйин ҳақида
- "Сурхон" жамоасини ярим финалга чиққанлиги билан табриклайман. Натижа адолатли бўлди. Жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмади. Бироқ, юзага келган вазиятларни голга айлантиришда бироз аниқлик етишмади. Аксинча, "Сурхон" жамоаси ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди.
- Чемпионатнинг ортда қолган қисми ҳақида нималарни айта оласиз?
- Жамоамизда аксарият футболчилар ёш. Улар тўлиқ ўзларини кўрсата олишлари учун вақт керак, мослашув жараёни бор. Босқичма-босқич кучайиб борамиз.
- Клуб раҳбарияти жамоа олдига қандай вазифа қўйган?
- Раҳбарият бизга юқори мақсадлар учун курашиш вазифасини қўйган. Ҳаракат қиламиз, барчамиз шуни истаймиз, мавсум якунида "Хоразм"ни Суперлига йўлланмасига эга чиқиши учун курашамиз. Бизни доимий қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимиз бор, улар ҳам ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимизни исташади.
- Трансферлардан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Трансферлар борасида айтсам, ёмонмас, фақат белгиланган лимитга амал қилиш керак. Трансферларни айнан Регламентда кўрсатилган талаблардан четга чиқмаган ҳолда амалга оширдик.
- Жамоангиз бугун ёмон ўйин кўрсатмади. Агар шу каби ўйинларини Про-лигада ҳам давом эттирса, Суперлига йўлланмасига эга чиқади. Бу борада фикрингиз қандай?
- Тўғри, бугун ёмон ўйнаганимиз йўқ. Таркибимизнинг аксарият қисмини ёш футболчилар ташкил этади. Албатта, биз Про-лигада ҳам яхши ўйин намойиш этиб, Хоразм вилоятига катта футболни қайтармоқчимиз.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии