RU

Последние новости

23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  1 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  0 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  42 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  12 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  82 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  17 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1

Ҳаким Фузайлов: "Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади"

Жорий мавсум бошида "Бухоро"дан истеъфога чиққан тожикистонлик мутахассис Ҳаким Фузайловни бошқа жамоада кўрганимиз йўқ.

Хўш, мураббий ҳозирда нималар билан банд? Шу ва бошқа саволлар билан Ҳаким Фузайловга юзландик. 

- Ҳаким Қаюмович "Бухоро"ни тарк этганингиздан сўнг нима билан машғул бўлдингиз? Қайси жамоалардан таклифлар бўлди?

- Биринчи навбатда соғлиғимни тиклаб олдим. Ҳорди чиқариш баробарида футбол ўйинларини томоша қилдим. Таклифлар Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан бўлди. Бу чорловлар ҳақида ҳозир гапиришнинг мавриди эмас. Чунки таклифларни рад қилиб бўлганман. 

- "Бухоро"дан истеъфога чиқарилишингиз ўшанда қанчалик адолатли бўлганди? Мураббий ўзгарди. Клуб эса қийин вазиятдан чиқиб кета олгани йўқ...

- Бу менинг қарорим. Асосий муаммо соғлиғимда бўлди, дея оламан. Босим юқори эди. 

- Клубнинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Олдинда яна 6та ўйин қолди. Барчаси жамоанинг ўз қўлида. "Бухоро"да Суперлигада қолиш учун имконият бор.  

- Сизнингча, Про лигадан Суперлигага чиққан жамоаларга нима етишмаяпти?

- Ишонч йўқлиги ва жамоавий ўйин етишмаяпти. 

- Бу селекция жараёнларига ҳам боғлиқми?

- Албатта. Бу омил ҳам таъсир қилади. Клубда селекция йил давомида ва тўхтовсиз давом этиши керак. 

- "Динамо" Вадим Абрамов бошчилигида Суперлигага қайтди. Самарқанд жамоасидан Суперлигада нима кутяпсиз? 

- Вадим Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади. Кейинги мавсумда "Динамо"дан чиройли ва ишончли ўйин кутаман. 

- Суперлигада қайси мураббийнинг ишини юқори баҳолай оласиз? Қайси жамоада мураббий имзоси кўриняпти?

- Бу борада кўплаб мураббийларни санаб ўтишим мумкин. Чунки уларнинг қандай ишлашини биламан. Бу йил эса Бердиев, Левченко, Шацких, Бабаян, Қосимов ва Кападзенинг ишини алоҳида айтишим жоиз.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика