RU

Последние новости

10:18Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:42«Манчестер Юнайтед» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  0 09:07Клопп Испания жамоасини бошқариши мумкин  0 08:35Ибрагимович 7 кишилик рамзий терма жамоасини тузди  8 07:59Аморим МЮда илк машғулотни ўтказди  2 07:21ЖЧ-2026 саралаш. Бугун терма жамоамиз муҳим учрашувда майдонга тушади  45 03:01Миллатлар лигасининг чорак финалига чиққан барча 8 жамоа номи маълум бўлди  1 02:55Миллатлар лигаси. Роналду иштирок этмаган баҳсда Португалия дуранг ўйнади  4 02:48Миллатлар лигаси. Испания сўнгги дақиқалардаги пенальти эвазига ғалаба қозонди  3 02:15АПЛнинг энг тез югурадиган футболчилари (ТОП 10)  2 01:35Бен Дэвис Сон ҳақидаги хазили учун дисквалификация Бентанкур ҳақида: "Бундай нарсаларга жиддий қараш кераклигини тушундик"  3 23:29Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувида ишлайди  3 23:01Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди  2 21:09Аморимга трансферлар учун тен Хагга нисбатан камроқ пул беришади  3 20:45Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи  11

Ҳаким Фузайлов: "0:6дан кейин рухан "синиб" қолмагани учун футболчиларимга раҳмат айтаман" Новости

Ҳаким Фузайлов: "0:6дан кейин рухан "синиб" қолмагани учун футболчиларимга раҳмат айтаман"

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги 1/8 финали доирасида "Олимпик"дан учралган мағлубиятдан кейин "Динамо" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйиндан олдинги кўрсатмаларда футболчиларимга улар ёш ва маҳоратли футболчилардан ташкил топганини, кучли мураббийга эга эканлигини айтгандим. Улар анча вақтдан буён бирга ва жамоавийлик анчагина юқори. Футболчиларим яхши ўйин намойиш қилишди, аммо омад келмади. Бу Фарғонада бўлган ўйин каби кечди. Мағлуб бўлдик. Энди бор эътиборимизни чемпионатга қаратамиз. Олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган.

- Жўрабоевнинг бугунги учрашувда қатнашмагани сабаби нима?
- Унинг бурни синган. Операция қилинди. У синган бурни билан "Нефтчи"га қарши ўйнаганди. Усмонов эса Фарғонадаги ўйинда жароҳат олди. Шу боисдан уни алмаштирганман. Дарвозабонимиз ҳам "Нефтчи" билан ўйинда жароҳатланганди.

- "Динамо" ўтган ўйинда 0:6 ҳисобида мағлуб этилган бўлса-да, футболчилар бугун ёмон ўйин намойиш қилмади. Уларнинг рухий ҳолати яхши бўлгани учун футболчиларни мақтаб ўтса бўладими?
- Биз ўйинга тез қайтдик. Голдан кейин яхши ўйин кўрсатдик. Футболчиларим ўзлари кутган ўйинни намойиш қилиб бера олишди. Олдимизда 8 ўйин бор. Барчаси қийин ўтади. Суперлигага чиқиш учун қаттиқ курашамиз. Коллективимиз яхши эканлигини йигитлар бугун кўрсата олди. 0:6дан кейин рухан "синиб" қолмагани учун футболчиларимга раҳмат айтаман

- Пенальтилар сериясидан олдин дарвозабонни ўзгартириш ҳақида ўйламадингизми? Замонавий футболда шу йўл орқали мураббийлар ўйинни қутқариб қолмоқда.
- Жон деб қўйган бўлардим. Аммо у ҳали синовдан ўтмади. Бунга қадар у "Турон" таркибида деярли ўйинларда қатнашгани йўқ. Учрашув давомида Раҳматов бизни бир неча голлардан қутқариб қолди. Шу сабабли пенальтиларга келганда уни алмаштириб, рухий ҳолатига таъсир ўтказгандан нима фойда?

- Ислом Шарипов майдонга тушганидан кейин унинг қаноти фаол ишлади. Нега у асосий таркибда майдонга тушгани йўқ?
- У "Нефтчи"га билан ўйин куни шифохонада ётганди. Тахминан уч кун олдин машғулотларга қўшилди. Унинг захирадан майдонга тушгани ҳам ёмон ҳолат эмас.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика