Ҳакамларимиз Осиё Кубогида иштирок этишмоқда
20 мар 2023 23:05
Новости
Ҳакамларимиз Осиё Кубогида иштирок этишмоқда
Таиланднинг Паттая шаҳрида ўтказилаётган соҳил футболи бўйича Осиё кубоги баҳсларида мамлакатимиз терма жамоасидан ташқари, ФИФА ҳаками Найим Қосимов ва ФИФА/ОФК инструктори Бахтиёр Намозов ҳам иштирок этишмоқда.
Шу кунга қадар Найим Қосимов Баҳрайн - Афғонистон (иккинчи ҳакам), Япония - Индонезия (вақт ҳаками), Саудия Арабистони - Баҳрайн (захира ҳаками), Индонезия - Ливан баҳсида (биринчи ҳакам) ҳакамлик қилишга улгурди.
Бундан ташқари, ФИФА/ОФК инструктори Бахтиёр Намозов Тайланд - Саудия Арабистони, Ливан - Хитой, Фаластин - Кувайт, Малайзия - БАА, Афғонистон - Тайланд учрашувларида ҳазоратчи сифатида ишлаб улгурди, шунингдек бугун бўлиб ўтадиган Хитой - Япония ҳамда Кувайт - Уммон баҳсларида назоратчи сифатида ишлайди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии