RU

Последние новости

02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  88 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  2

Ҳакамлар “Локомотив”нинг ОКМК дарвозасига урган голини инобатга олмасдан, хатога йўл қўйишди. Суперлиганинг 20-тур учрашувларидаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Новости

Ҳакамлар “Локомотив”нинг ОКМК дарвозасига урган голини инобатга олмасдан, хатога йўл қўйишди. Суперлиганинг 20-тур учрашувларидаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!» Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 20-тур ўйинларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.

«Пахтакор» - «Олимпик»

ВИДЕО 

Ушбу вазиятда "Пахтакор" футболчиси томонидан фол ишлатилган. Аммо нима учун ҳакам қоидабузарликни қайд этмаганини тахмин қилиш мумкин - катта эҳтимол билан унинг нигоҳи бошқа томонга қаратилган эди. Бундай вазиятда бош ҳакамга қанот ҳаками ёрдам бериши керак. "Пахтакор" футболчиси томонидан силташ ҳолати бўлган-бўлмаганини кўриб бўлмайди, лекин бу ҳолатда "Олимпик" фойдасига жарима зарбаси белгиланиши керак эди.


«Андижон» - «Нефтчи»

ВИДЕО 

Қизиқарли эпизод содир бўлган. Қисқа масофада тўп кетма-кет равишда "Нефтчи" таркибидаги икки ўйинчининг қўлига тегди. Иккаласи ҳам бир-бирига яқин турганди. Бунда ҳужум қилаётган томон ўйинчисидан ўтиб кетган тўпнинг "кутилмаган ҳолатда" тегиши кузатилган. Муҳими, тўп биринчи бўлиб теккан ҳимоячининг қўли танасига ёпишиб турганди. ўйинчисининг қўли ҳам танага яқин жойлашганди ва бу ҳолат тана жойлашган масофани кенгайтирмайди. Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри иш қилди.


«Андижон» - «Нефтчи»

ВИДЕО 

Ҳакмнинг вазиятга ўз вақтида муносабат билдириши кескинликнинг кучайишига имкон бермади. Шунингдек, захира ва қанот ҳаками ҳам ишончли ҳаракат қилди - улар жанжални юмшатишга ҳисса қўшди. "Андижон" футболчисига спортга алоқадор бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун сариқ карточка кўрсатилди. Ўйинчининг нима учун бундай каромат кўрсатгани номаълум, чунки тўп майдон чизиғидан ташқарига чиқиб кетган эди.


«Навбаҳор» - «Сўғдиёна»

ВИДЕО 

Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилди. Ўтган турда ҳужумкор ўйинчи тўп томон эмас, балки ҳимоячи томон ҳаракат қилган иккита шунга ўхшаш эпизод содир бўлганди. Бу ерда ҳам худди шундай ҳолат кузатилган. Ушбу вазиятда "Навбаҳор" ҳужумчиси тўқнашув ташаббускори ҳисобланади. Ҳимоячини жазолашнинг ҳожати йўқ, чунки у шунчаки тўп томон ҳаракатланди. Сўнгги лаҳзада ҳужумкор ўйинчи тўқнашув содир этишга ҳаракат қилиб, оёғини ҳимоячи тарафга чўзди.


«Навбаҳор» - «Сўғдиёна»

ВИДЕО 

Тўқнашув етарлича шиддатга эга, лекин ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри иш қилди. "Навбаҳор" ҳимоячиси биринчи бўлиб тўпга тегди, шундан сўнг контакт юз берди. Тўқнашув шиддатли бўлиб чиқди, чунки "Сўғдиёна" ҳужумчиси фақатгина тўпга эътиборини қаратганди ва қарама-қарши йўналишда курашга киришаёётган ҳимоячини кўрмайи. Ўйинни давом эттириш қарори тўғри. Агар ушбу ҳужумда "Навбаҳор" рақиб дарвозасини ишғол қилганида, гол ҳисобланиши керак эди.


«Динамо» - «Сурхон»

ВИДЕО 

Ҳакам ўйинни тўғри ҳолатда давом эттирди. Эпизод етарлича осон бўлган: "Динамо" ўйинчисининг ўзи "Сурхон" ҳимоячисининг орқа томонига урилди. Ҳимоячи тўп олдига танаси билан тўғри ҳолатда чиққан эди.


«Динамо» - «Сурхон»

ВИДЕО 

"Сурхон" ўйинчисини майдондан четлатиш қарори тўғри. Ҳатто қоидабузарнинг ўзи ҳаммасини тушуниб, ҳакам билан баҳслашмади. Бу ҳолатда қоида жиддий равишда бузилган, ҳатто тўпга ўйнаш учун кичик имконият ҳам мавжуд эмасди. "Динамо" футболчисининг оёғини бутсанинг таг қисми билан босиш ҳолати содир этилган, қолаверса, тана оғирлиги рақибга шикаст етказган оёққа тушган. Шикастланиш оёқнинг болдир қисмидан юқорида бўлган. ВАР вазиятга аралашиб, тўғри қилган. Ҳакамнинг такрорий вазиятни бир неча сония ичида томоша қилиши якуний ечимни қарорни чиқариши учун кифоя қилди.


«Динамо» - «Сурхон»

ВИДЕО 

"Динамо"нинг голи тўғри ҳолатда ҳисобланди. Бирорта такрорий вазиятда тўп майдон чизиғидан тўлиқ чиқиб кетгани кўринмаган. Бундай мураккаб эпизодлар учун турли ракурсда жойлашган камералар орқали текширадиган ВАР керак. Ёрдамчи ҳакам учун бу қийин ҳолат эди, чунки ўйинчилар ва дарвоза устунлари унинг нигоҳини тўсиб қўйганди. Бу ерда ўйиндан ташқари ҳолатда содир бўлмаган, чунки офсайд чизиғи тўпнинг ҳаракат чизиғи бўйлаб чизилади. Барча ҳужумкор ўйинчилар эса унинг орқасида эди.


«Динамо» - «Сурхон»

ВИДЕО 

Биринчидан, "Динамо" футболчиси бутун танаси билан олдинга эгилган ҳолатда дарвозага яқин жойлашганди, яъни ўйиндан ташқари ҳолатда эди. Ёрдамчи ҳакам таваккал қилиб, дарҳол байроқни кўтармади, бу ўринли иш эди. Иккинчидан, “Динамо” футболчиси томонидан қоида бузилиши жиддий бўлди, демаган бўлардим. У тўпга оёқ чўзди, бу ҳолатда ҳеч қандай бутсанинг таг қисми билан ўйнаш ёки дарвозабоннинг устига сакраш ҳолати содир бўлмаган, унинг оёғи пастда эди. Ҳа, тўқнашув шиддатли бўлди, аммо бу вазиятда сариқ карточка кўрсатилиши кифоя. Агар эпизод гол билан якунланганида, менимча, офсайд туфайли бекор қилинган бўларди.


«Динамо» - «Сурхон»

ВИДЕО 

Бу вазиятда, шубҳасиз, пенальти бор эди, ВАР эпизодга аралашиши керак эди. "Сурхон" ҳимоячиси тўп томон интилди, лекин улгурмади, шундан сўнг рақиб томон қадам ташлаб, уни ортдан туртиб юборди. Бу гол уриш имкониятидан очиқдан-очиқ маҳрум қилиш дегани. Лекин тўпга ҳаракат қилишга бўлган уриниш туфайди қизил эмас, сариқ карточка кўрсатиш керак эди. "Динамо" ўйинчиси навбатдаги тегиниш орақали гол уриши мумкин эди. Ҳакам нима учун пенальти белгиламаганига ва ВАР вазият тўғрисида лом-мим демаганига ҳайронман.


«Қизилқум» - «Металлург»

ВИДЕО 

Жуда мураккаб эпизод. Такрорий вазиятларнинг ҳеч бирида тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганлиги ҳақида исбот мавжуд эмас. Ёрдамчи ҳакам дарвоза чизиғи қаршисига етиб олишга улгурган ва яхши позицияда жойлашганди. Умуман олганда, ҳакамлар ва эпизодга аралашмаган ВАРдагиларнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин. Юқорида айтиб ўтганимдек, бирорта камерада тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтганлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.


ОКМК – «Локомотив»

ВИДЕО 

Ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлайман. Шу билан бирга, ўйинчиларнинг реакциясидан ҳаммаси аён эди, шу боис, четлатилган ўйинчи баҳслашмади. ОКМК футболчиси 100% қизил карточкага лойиқ эди. Баъзан бундай ҳолатларни кўрганимда, ўйинчиларнинг бундай шафқатсизлиги қаердан пайдо бўлди, деган савол туғилади. Шу жумладан, ушбу вазиятда. Тўпдан аллақачон қутулган рақибнинг оёғига ташланилган. Бутсанинг таг қисми билан қилинган бундай шиддатли ташланиш рақиб оёғидаги болдир қисмининг синишига олиб келиши мумкин. ОКМК ўйинчиси сўнгги лаҳзада оёғини букиб, тўқнашувни юмшатиш ва рақибнинг соғлиғига хавфни камайтириш ўрнига, тескарисини қилган. ВАРнинг ўринли аралашуви ва ҳакамнинг якуний қарори тўғри бўлди.


ОКМК – «Локомотив»

ВИДЕО 

Оддий бўлмаган эпизод содир этилган. Биринчидан, агар жамоалардан бирининг ўйинчиси жарима майдончаси ичида ётган бўлса ва тўп жарима майдончасидан чиқиб кетса, ҳакам дарҳол ўйинни тўхтатиши керак. Иккинчидан, агар ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилган бўлса, у ҳолда гол ҳисобланиши керак эди. Умуман олганда, вазият қоида доирасидан четга чиқмаган: "Локомотив" футболчиси тўп етиб келади деган умидда сакради. У қаршисида шунчаки жойида миқ этмасдан турган ОКМК ҳимоячисига дуч келди. Рақибга нисбатан ҳеч қандай тегиниш ёки қўшимча ҳаракат бўлмаган. Ўйин якунида фол қайд этиш учун яққол аён  бўлган вазият содир этилиши керак эди. VAR тизими ҳам бу эпизодга аралашишга, айниқса, ҳакамни мониторга чақиришга ҳақли эмас эди. ВАРдаги ҳакамлар текширув ўтказиб, бош ҳакамнинг дастлабки қарорини ўзгаришсиз қолдиришлари мумкин эди.


«Бунёдкор» - «Насаф»

ВИДЕО 

Тўп аввал "Бунёдкор" ҳимоячисининг юзига, сўнгра баданга перпендикуляр (тик ҳолатда) жойлашган ва тана майдонини кенгайтирган қўлга тегди. ВАРнинг аралашуви тўғри, ҳакам тўғри белгилаб, тўғри иш қилди.


«Бунёдкор» - «Насаф»

ВИДЕО 

Тўп учун курашда қўллардан нотўғри фойдаланганлиги учун "Насаф" ўйинчисига "классик" сариқ карточка кўрсатилди. У жўрттага қўлини сал четга суриб, рақибининг юзига тегиб кетган. Ҳакам идеал позиция танлагани, шунингдек, тезкор ва ўз вақтида қарор қабул қилганини эътироф этмоқчиман.


«Бунёдкор» - «Насаф»

ВИДЕО 

Мукаммал такрорий лавҳалар мавжуд эмас, бироқ ҳакам ўйинни тўғри ҳолатда давом эттирди, деган тахминдаман. Агар "Бунёдкор" ҳимоячиси тўпга тегмаганида, у жойидан қўзғалган ёки "Насаф" ўйинчиси тўпни ўзидан олдинга йўналтирган бўларди. Тўп жойидан қўзғалмагани "Бунёдкор" ҳимоячиси унга текканидан далолат беради. Тўғри, бу вазиятда хавфли подкат ташланган, лекин умуман олганда, ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилиб, тўғри йўл тутди.


«Бунёдкор» - «Насаф»

ВИДЕО 

Вазият "Насаф" ўйинчисининг рақибини юзига уриб юборганлиги учун иккинчи сариқ карточка олган ҳолатга ўхшаб кетади. Бу ерда "Насаф"нинг бошқа бир футболчиси ҳам тўп учун курашда қўлларидан фойдаланган: сакраб туриб, у тирсагини рақиб юзига томон чўзган. Ҳакам қоидабузарга қўпол ўйин учун сариқ карточкани кўрсатмасдан хатога йўл қўйди.


Шу тариқа, Суперлиганинг 20-тур ўйинларида ҳакамлар тўртта хатога йўл қўйишди.

Рейтинг:    

Комментарии

+2   
02 окт 11:23:31
Ю.Ш.М
Хайит дан кейин ХНА ни ....... куй дейишган ота боболаримиз. Русчасига после пожара .... Насос
+2   
02 окт 11:01:55
Odilbek9322 Dadaboev
ENDI NIMA FOYDASI BOR.BARBIR XAKAM GA HAM KULUB GA HICH NIMA BERMESILAR NA GOL NA JAZO.FOYDASI BOʻLMAGAN NARSAGA BUNAQA NARSA YOZMELAR.
+1   
02 окт 12:23:54
Кодиржон Жалилов
Олдинлариям хакамлпр хато киларди одам борки хато килади айримлари нафсига кул булиб е кайсидир пукбачадан куркиб айримлари билмасдан хато киларди лекин якин 2 -3 мавсумдан бери деярли хар турда ковун туширади хакамлар нима силарга одат е хобби буп колдими хакамлар кумитаси рахбари исми лазизмиди.узидан фаришта ясаб хеч кимга гап бермидиган аклли юкол бушат.нима ота бобогдан мерос коганми санга узбек футболи.хохлаган.макоминга соласан.
+1   
02 окт 12:23:03
Кодиржон Жалилов
Олдинлариям хакамлпр хато киларди одам борки хато килади айримлари нафсига кул булиб е кайсидир пукбачадан куркиб айримлари билмасдан хато киларди лекин якин 2 -3 мавсумдан бери деярли хар турда ковун туширади хакамлар нима силарга одат е хобби буп колдими хакамлар кумитаси рахбари исми лазизмиди.узидан фаришта ясаб хеч кимга гап бермидиган аклли юкол бушат.нима ота бобогдан мерос коганми санга узбек футболи.хохлаган.макоминга согласен.
+1   
02 окт 11:15:27
Озод Ачилов
Бази мухлислар Насафга ҳакамлар ёрдам беряпти деган гапларни ёзишяпти. Аслида фақат Насаф эмас бошқа жамоаларга ҳам билиб билмай ёрдам беришяпти. Шунинг учун, УФА бу нарсага тезроқ чора топиши керак, наҳотки, 6-7та савияли ҳакамни тарбиялай олмаймиз.
+1   
02 окт 11:13:43
Озод Ачилов
Ҳакамлар хатоси туфайли бир жамоа жабрланяпти яна бир жамоа эса очко оляпти, буни оқибати яхши эмас, бунга чора кўриш керак, балки атайлаб хато қимаётгандир, малакаси етмаётган бўлиши ҳам мумкин, ҳар икки ҳолатда ҳам буни ҳозир бартараф этиш керак, акс ҳолда шунақа иммунитет шаклланадики, ҳакамнинг ҳатолари одат тусига киради.
   
03 окт 00:55:56
Ya Bolelshik
O'yindagi epizodlarni Chempionat Asia muxbiri o'zi tanlab Alyo Ref ga yuboradi, Alyo Ref shu epizodlar haqida keyin xulosa beradi. Shu sababli, ko'proq neytralmas fikrlar ham chiqib turadi
   
02 окт 13:29:52
Привет
Локомотивни голини хисобга олмай ткгри килди хакам, бу билан чемпионатда озгина булса хам интригани саклаб колди, Локомотивни Пролигага тушиб кетишига барибир йул куймаймиз факат ноиложликдан Металлург билан хайрлашамиз купи билан бир йилга !!!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика