Ҳакам "Динамо"га пенальти бермади, ОКМК футболчисига сариқ карточка бериши керак эди. 22-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили
30 окт 17:58
Новости
Ҳакам "Динамо"га пенальти бермади, ОКМК футболчисига сариқ карточка бериши керак эди. 22-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили
✅ «Сурхон» - «Локомотив»
VAR пенальтини бекор қилиш учун эпизодга тўғри аралашган. Мазкур вазиятда «Локомотив» ҳимоячиси томонидан ҳеч қандай қоидабузарлик содир этилмаган. «Сурхон» ўйинчиси ҳали кичик контакт юзага келишидан олдин (фол ҳисобланмайдиган) «йиқилишни» бошлади. Ҳакамлар бригадаси тўғри қарор қабул қилди.
✅ «Сурхон» - «Локомотив»
Ҳакам учун мураккаб эпизод содир бўлган. Биринчидан, ҳакам ракурс ва ўзи турган позиция туфайли яккакурашнинг барча тафсилотларини охиригача кўра олмади - ўйинчилар унинг нигоҳини тўсиб қўйишганди. Иккинчидан, VAR’нинг аралашувини қўллаб-қувватлайман, аммо видеоёрдамчилар қоидабузарлик қайси нуқтада юз бергани ҳақида мустақил қарор қабул қилишлари ва бош ҳакамни монитор ёнига чақирмасликлари керак эди. Учинчидан, ҳимоячи томонидан рақиб футболчисининг тўхтатиб қолиш ҳолати яққол қоидабузарлик эмасди, шу боис ҳакам фол қайд этмасдан, ўйинни давом эттирган тақдирда ҳам, унинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин эди. Лекин, энг муҳими, ушбу вазиятда «Локомотив» фойдасига пенальти белгиланмагани бўлди.
✅ «Сурхон» - «Локомотив»
VAR’нинг воқеага аралашиб, «Сурхон» фойдасига пенальти белгилаш қарорига қўшиламан. «Локомотив» ҳимоячиси томонидан «классик» чалиш ҳолати рўй берган. Пенальти тўғри белгиланган.
✅ «Навбаҳор» - «Металлург»
Қоидабузарликдан сўнг «Навбаҳор» ўйинчиси қасддан оёғини рақиб томонга юқорига кўтариб, унга бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам «Навбаҳор» футболчисини четлатиб, тўғри қарор қабул қилди. VAR воқеага тўғри аралашди.
✅ «Андижон» - «Олимпик»
Такрорий лавҳалар сифати «Олимпик» дарвозабони томонидан фол бўлган-бўлмаганлигини аниқ айтишга имкон бермайди. Аммо ҳакам яхши позицияда турганини ҳисобга олсак, унинг ўйинни давом эттириш қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин.
✅ «Андижон» - «Олимпик»
Ҳакам ўйинни тўғри давом эттирди. Узатма чоғида «Олимпик» ҳимоячисининг қўли танага параллел ҳолатда эди, яъни қўл тана майдонини оширмаган. Шунингдек, ҳакамнинг яхши позицияда турганини эътироф этмоқчиман: у эпизодни аниқ-тиниқ кўрди ва VAR ёрдамисиз тўғри қарор қабул қилди.
✅ «Бунёдкор» - «Сўғдиёна»
Иккала ўйинчи ҳам тўп учун хавфли курашга киришди. «Бунёдкор» футболчисига омад кулиб боқди, унинг яккакурашга киришиш олдидан анча баланд кўтарган ўнг оёғи рақиб футболчисининг тўпиғига тегмади. Ўйинчи курашга жуда хавфли тарзда кирди, аммо фол йўқ эди. «Сўғдиёна» футболчиси рақиб гавдасига урғу берган ҳолда ҳаракатланди. Ҳакам «Сўғдиёна» футболчиси томонидан қўполлик ишлатилганини тўғри қайд этди. Шунингдек, унинг қоидабузарга сариқ карточка кўрсатмагани ҳам эътироф этишга лойиқ, чунки қўл билан рақибнинг юзига зарба бериш ҳолати йўқ эди.
✅ «Бунёдкор» - «Сўғдиёна»
Келинг, эпизодни икки қисмга ажратамиз. Биринчиси: эпизодда охиригача курашган ва сирғаниб туриб тўпни майдонда сақлаб қолишган уринган рақибга нисбатан «Бунёдкор» футболчиси томонидан туртиш ҳолати туфайли қоида бузилиши. Бу оддий қоидабузарлик саналиб, сариқ карточкасиз, фақат оғзаки огоҳлантириш билан чегараланади. Иккинчиси: майдондан ташқарисида юз берган тўқнашув, бу ҳолатда «Сўғдиёна» мураббийи жабрланди. У майдонга агрессив тарзда кириб, ҳакамга шикоят қила бошлади. Бу, албатта, қизил карточка дегани.
Шахсий тажрибамдан шуни айтишим мумкинки, бундай эпизодларда қоидабузарга сариқ карточка кўрсатиш мумкин, чунки тўқнашув ўйин охирлаб бораётган паллада юз берган. Учрашув бошида бўлганида, бу сариқ карточкасиз қоидабузарлик ҳисобланарди, аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида футболчиларда ҳам, расмийларда ҳам (биринчи навбатда, мураббийларда) кескинлик юқорилайди.
✅❌ ОКМК – «Нефтчи»
Ҳодиса бошланишида ОКМКнинг 15-рақамли футболчиси томонидан рақибини ушлаб қолган ҳолда тўхтатиш ҳолати кузатилган. Лекин бу қоидабузарлик сариқ карточка кўрсатишга арзигулик эмас — дарвозага тескари турганди, тўп учун оддий кураш кечган, истиқболли ҳужумни бузиш ва ортиқча тажовузкор хатти-ҳаракат мавжуд эмас. Кейинчалик ОКМКнинг 3-рақамли ҳимоячиси дарҳол «Нефтчи» ҳужумчисининг қаршисига югуриб келиб, тўпни тезда ўйинга киритишига тўсқинлик қилган. Спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун ОКМК ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатилиши керак эди.
✅ «Динамо» - «Насаф»
«Динамо» ҳимоячисининг қўлига тўп текканини кўрмадим. Ҳакам ўйинни ҳақли равишда давом эттирди.
✅ «Динамо» - «Насаф»
“Насаф” фойдасига пенальти тўғри ҳолатда белгиланди. Бу вазиятда "Динамо" ҳимоячиси қўли учун жавобгардир. Ҳеч ким уни қўлини танасининг майдонини оширадиган тарзда ҳаракатлантиришга мажбурламаган.
❌ «Динамо» - «Насаф»
Менинг фикримча, бу вазиятда «Насаф» дарвозабони томонидан яққол тарзда қоида бузилиши содир этилган. «Динамо» ҳужумчиси билан ҳаводаги курашда унинг қўллари тўпга етмаган. Шундан сўнг дарвозабон қўли билан ҳужумчининг юзига тегиб кетган. «Насаф» дарвозабони бу ҳолатда эҳтиётсизлик билан ҳаракат қилди, қоидабузарлик учун пенальти белгилаш ва сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. VAR мазкур эпизодга аралашиши шарт эди.
Шу тариқа, 22-тур учрашувларида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйди.
Комментарии
Chempionlik nasap muhlislariga ham tatimasa kk. mard muhlislariga