RU

Последние новости

15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   0 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  2 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  4 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  9 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  19 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  12 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  4 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  22 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  8

Ҳафта иқтибослари Новости

Ҳафта иқтибослари

Сайтимиз одатига кўра ўтган ҳафта Европа матбуотида янграган энг сара фикрларни келтириб ўтамиз.

- "Сиз футбол ўйнаган пайт мен тўп узатиб берадиган болакай эдим. Мен сиздан доим футболка сўраганман, аммо сиз ҳеч қачон менга бермагансиз. Ҳеч қачон! Бунинг учун сизни асло кечирмайман". (Пеп Гвардиола ўз вақтида "Барселона"да тўп тепган машҳур инглиз ҳужумчиси Гари Линекерни кечира олмаслиги ҳақида)

- "Мен жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлишни хоҳлайман. Шунинг учун статистикага қараб кучлиларга яқин эканимни кўраман. Бу албатта улар томон олға қадам ташлаш учун ажойиб имкониятдир". (Харри Кэйн юқори даражага чиқишида Месси ва Роналду каби футболчилар уни руҳлантираётгани ҳақида)

- "Мен Италияни кўп соғинаман ва бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқ. Хаёлимда доим бошқа мамлакатда узоқ қолиб кетмаслик айланиб юради. Бу ерда тажриба оширганимдан сўнг албатта яна Италияга қайтаман". ("Челси" бош мураббийи Антонио Конте чет элда узоқ йил қолмай ўз ватанига қайтиши ҳақида)

- "Эсимда, биз "Милан"га қарши Миланда ўйнагандик ва Андрей Пирло барчанинг диққат-марказида бўлганди. Лекин ўшанда мураббий Парк Жи Сунгни Пирлога қарши қўйганди. Менимча, ўйиндан кейин эртаси кун уйғониб Пирло ётоғи олдида ҳам Парк Жи Сунгни кўрган бўлса ажаб эмас. Чунки ўша беллашувда Парк чиндан ҳам Пирлони "ёпиб қўйганди". ("МЮ" собиқ футболчиси Рио Фердинанд ЕЧЛда "Милан" билан бўлган ўйин ҳақида)

- "Хотиним жуда рашкчи, унинг хотини ҳам шундай. Энди бунга ишониш қийин, бу - Харри Кэйн! Унинг гол сезиш қобилияти жуда кучли. Унда нимадир бор. Шу боис ҳам Кэйн дунёнинг энг кучлиларидан бири". ("Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳужумчи Кэйннинг хотини уни бошқалардан рашк қилаётгани ҳақида ҳазил қилди)

- "Неймар ва Мбаппе каби футболчиларнинг келиши шубҳасиз бизни янги босқичга олиб чиқди. Биз шундай ўйинчиларимиз борлигидан мақтансак арзийди. Улар ўзларини уйда юргандек ҳис қилишмоқда, иккиси ҳам мавсумни ажойиб тарзда бошлади. Бизнинг мақсад - Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиш. Таркибда кучли футболчилар борлиги эса зафар қучишимизга кўпроқ имконият яратади". (ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Вератти янги футболчилар келгач жамоа янада кучайгани ҳақида)

- “Мени кўплаб футболчилар, айниқса ижодкор ярим ҳимоячилар жуда ҳайратда қолдиради, чунки бу менинг ўйин тарзимга мос. Кумирим Зидан бўлгани учун доим унинг ўйинини томоша қилиб, унга ўхшашни хоҳлаганман”. ("Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Озил кимдан ўрнак олгани ҳақида)

- "17 йиллик фаолиятдан сўнг ҳаётимда янги босқич учун қадам ташладим. Мен бошқарув соҳасида ишлашга қарор қилдим". (Собиқ футболчи Хаби Алонсо кейинги иши ҳақида)


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика