RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  206 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Ҳафта иқтибосларда Новости

Ҳафта иқтибосларда

Ярим йўлда тўхтаб қолаётган инглиз “машинаси”, ютқазишни билмайдиган Моуриньо, Месси ва Роналдудан ҳам кучлироқ юлдуз, ҳақийқий Роналдо билан ишлаган мутахассис ва танқидий мақолалрни “заказной” деб ҳисоблаган Қосимов “Ҳафта иқтибосларда”нинг бу ҳафтадаги қаҳрамонлари.

Фабио Капелло, нима учун Англия терма жамоаси катта турнирларда яхши натижа кўрсата олмаётганлари ҳақида.

“Нима учун улар яхши натижага эриша олишмайди? Чунки улар чарчашади. Футболчилар терма жамоа сафига келиб қўшилганда ҳеч қачон кучга тўла ҳолда етиб келмайди. Чунки уларнинг чемпионатида танаффуснинг ўзи йўқ.

Бу ҳудди машинада бирор манзилга кетаётганингиздаги ҳолатга ўхшайди: агар сиз йўл ярмида тўхтаб ёқилғи қуйиладиган бакни тўлдириб олсангиз, кўп эҳтимол билан манзилгача етиб бора оласиз. Агар тўхтовсиз ҳаракатланишда давом этаверсанггиз, манзилга етиб бормасингиздан ўша бак бўшаб қолиши ва керакли жойга етиб бора олмай қолишингиз мумкин.

Фикримча, АПЛ биринчи даврасидаги ўйинлар, мавсум оҳиридаги ўйинлардан кўра анча яхшироқ. Шунинг учун ҳам аар Премьер Лигада рақобатбардош жамоа бўлиш учу, жуда кенг таркибга эга бўлишингиз лозим. Бунга эса терма жамоада ҳеч қачон эга бўлолмайсиз”.

Рикардо Карвальо, Жозе Моуриньо ҳақида

“Моуриньо ютқазишни билмайди. У шунчаки бунга чидай олмайди. Мағлубиятдан сўнг бир неча кун давомида у билан ишлаш қийин. Жуда қийин.

Пеп Гвардиола, ўз оффисини “Альянц Арена” кийиниш хонасидан узоқроққа кўчириши сабаби ҳақида.

“Бу футболчиларнинг ҳудуди. Кийим алмаштириш хонасида улар истаганча ҳазиллашишлари, овозни баралла қўйиб истаган мавзуда гаплаша олишлари лозим.  Менинг бу ерда ўтиришим уларни шу эркинликдан бўғиб қўйиши мумкин. Бу ерда улар истасалар ҳатто мен ҳақимда ёмон гаплар айтишлари ҳам мумкин”.

Пеле, Неймарнинг Роналду ва Мессидан устун экани ҳақида.

“Одамлар Месси ва Неймарни қиёслашни ёқтиришади. Бироқ эътибор беринг Месси аллақачон неча йил футбол ўйнаб қўйди. Ҳаммадан кўп гол урадиган Криштиану Роналду ҳам ҳудди шундай. Бироқ Неймар, бу – келажак. У ҳаммадан кучли эканини кўрсади.

Жозе Моуриньо, ўз мураббийлик фаолияти ҳақида

“Мен 2000 йил бош мураббийга айланганман. Бунга қадар мен ёрдамчи сифатида катта мураббийлар билан бирга катта футболчилар билан ишлаганман.

Мен 30 ёшлигимда, Роналдо билан ишлаганман. Ҳозирги эмас, ҳақиқий, бразилиялик Роналдо ҳақида айтаяпман.

Мен жуда ёшлигимда Ривалдо, Фигу, Гвардиола каби футболчиларни машқ қилдирган ман.

Ҳа ўша вақтда мен ёрдамчи эдим, аммо ўзимга бўлган ишончни ҳис қилардим. Сўнгра мен бош мураббий бўлдим ва 4 йил ичида Чемпионлар лигасини ютганман”

Миржалол Қосимов, танқид ва танқидчилар ҳақида

“Мен танқидга ҳар доим тўғри муносабатда бўлиб келганман. Аммо шахсиятга тегадиган гап-сўзлар ёзилса, буни асло қабул қилолмайман. Биласизми, нимадан жаҳлим чиқади? Бизда кўпчилик терма жамоа машғулотига, ўйинига келмай туриб, қандай шароитларда яшаётганимизни билмай туриб, телевизорда ўйинни кўради-ю, ютқазиб қўйсак дарров танқид қилишга тушади.

Бунинг устига баъзилар шахсиятга тегадиган гапларни ҳам ёзишади. Яна қайтариб айтаман, агар жаҳон чемпионатига чиққанимизда мендан зўри бўлмасди, тўғрими? Ҳозирги танқидларни ўқир эканман, буларнинг бари атайлаб уюштирилмоқда деган фикрдаман.

Қаранг, 18 июнь куни Қатар билан ўйнаган бўлсак, 19 июндан бошлаб давом этиб келаётган танқидий мақолалар бирма бир таҳлил қилиб чиқилса, буларнинг ҳаммаси уюштирилган, “заказной” эканлиги маълум бўлиб қолади. Негадир то ҳозирги кунгача фақат минус томонлар ёзиляпти. Танқидчи эса масаланинг ижобий томонини ҳам кўра билиши лозим”.

Аброр Қодиров тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика