Гюндоган АПЛга қайтиши мумкин?!
18 авг 2024 12:38
Новости
Гюндоган АПЛга қайтиши мумкин?!
"Барселона" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган собиқ клубига қайтишга қизиқмоқда.
Германиялик ўйинчи ёзги трансфер ойнаси якунланишига қадар "кўк-анорранглилар" сафини тарк этишни режалаштирмоқда.
33 ёшли футболчи "Манчестер Сити" билан эҳтимолий қайтишни муҳокама қилди. "Шаҳарликлар" раҳбарияти бундай вариантни кўриб чиқишга тайёр.
Илкай Гюндоган 2016 йилдан 2023 йилга қадар "Манчестер Сити"да ўйнаган, шундан сўнг "Барселона"га ўтганди. Ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси кейинги ёзда якунига етади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии