Гётце: мен янада яхшироқ ҳаракат қилишим керак
14 авг 2013 12:58
Новости


Гётце: мен янада яхшироқ ҳаракат қилишим керак
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце оёғидаги жароҳатдан форих бўлганлигидан ва эндиликда майдонда бор кучи билан ҳаракат қила олишидан жуда хурсанд, деб хабар беради немис ОАВ.
Футболчи Венгриянинг “Дьёр” клуби билан ўртоқлик учрашувида дублга эришган.
“Майдонга чиқиб, ўзимда ўзгача туйғуни ҳис этдим ва менда ҳали ҳам бир нарса етишмаётганлигини сездим. Яқин бир неча ҳафта давомида кўпроқ шуғулланишим керак деб ўйлайман. Айни пайтда майдонда 90 дақиқа ҳаркатланишга тайёр эмасман”, - дейди футболчи.

Комментарии