Гвинея мураббийи: “Кейта ЕЧЛ финалида ўйнаши мумкин”
19 мая 2019 08:07
Новости
Гвинея мураббийи: “Кейта ЕЧЛ финалида ўйнаши мумкин”
Гвинея терма жамоаси бош мураббийи Паул Пут “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Наби Кейтанинг жароҳатидан тикланиш жараёни ҳақида гапирди.
“Наби Швейцарияда ўз шифокори билан маслаҳатлашди. Унинг айтишича, Кейта ЕЧЛ финалига қадар жароҳатдан фориғ бўлиб, майдонга тушиши мумкин экин. Воқеалар ривожини кузатамиз” дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Илгарироқ Кейта 1 июнь куни ўтказиладиган ЕЧЛ финали ва 21 июндан 19 июлгача давом этадиган Африка миллатлар кубогида ҳам қатнаша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи ЕЧЛ ярим финалида “Барселона”га (0:3) қарши баҳсда жароҳат олиб, сафдан чиққанди.
24 ёшли хавбек ўтган йилнинг ёзида “Ливерпул”га келганди. Жорий масумда у АПЛда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии