RU

Последние новости

09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  5 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  3 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0

Гвардиола: “Ютқазсак фожиа, ғалаба қозонсак “Ливерпуль”ни қувишда давом этамиз” Новости

Гвардиола: “Ютқазсак фожиа, ғалаба қозонсак “Ливерпуль”ни қувишда давом этамиз”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 18-турида жамоасининг “Лестер” (3:1) устидан қозонилган ғалабасидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Йигитларнинг ҳаракатларидан ҳайратдаман. Биз жудаям кўп вазиятларни ярата олдик  ва ҳақиқатан ҳам яхши ўйнадик. 

Биз шунчаки доимий ҳаракатларимизни амалга оширишга интилдик. Бу баҳс менга “Арсенал”га қарши ўйиндан кўра маъқулроқ бўлди. Айниқса, Кевин де Брюйне бетакрор футболчи, айнан у ушбу баҳсда ғалабамизнинг асосий омили бўлди. У бизнинг жамоада ўзининг энг яхши ўйинларини намойиш этмоқда. Унинг ўйинга бўлган муносабати, майдондаги ҳаракатлари мени ҳайратга солмоқда. 

Биз мағлуб бўлсак бу фожиа, ғалаба қозонсак “Ливерпуль”ни қўвиб етиш учун яна битта имкониятга эга бўламиз. Айни пайтда “Лестер”дан бир очко ортда қолаяпмиз. 

Мен шунчаки жамоам тўпсиз ва тўп билан қандай ҳаракат қилишини кўришни истайман. Биз бу мавсумда яхши ҳаракат қилаяпмиз. Агар бугунгидек ўйнашда давом этсак, исталган рақибни мағлуб эта оламиз”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди “шаҳарликлар” устози.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика