Гвардиола Холанд ҳақида: "Ман Сити" қанчалик яхши ўйнаса, унда гол уриш имкониятлари кўпаяди"
01 сен 2022 09:57
Новости
Гвардиола Холанд ҳақида: "Ман Сити" қанчалик яхши ўйнаса, унда гол уриш имкониятлари кўпаяди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Ноттингем Форест"га қарши ўйиндан сўнг Эрлинг Холанд ҳақида гапирди (6:0).
"Холанд Норвегия, Австрия ва Германияда қилган ишларини бу ерда ҳам бажара бошлади. У истеъдодли, буни билардик ва бугун уни ва Хулиан Альваресни кўрдик. Бизда икки нафар ажойиб гол урувчи ҳужумчи бор.
Ўйлайманки, Холанд совринлар ютишни истайди. Агар рекордлар ва голлар бунда ёрдам берса, яхши. Рекордлар ва голлар соврин олиб келмайди, у бунинг бир қисми бўлишини истайди деб ўйлайман. Қанчалик яхши ўйнасак, унда гол уриш имкониятлари кўпаяди", - деди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии