Гвардиола: "У каби футболчи жуда кам"
15 сен 2023 20:53
Новости
Гвардиола: "У каби футболчи жуда кам"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоячи Кайл Уокернинг клуб билан шартномани узайтиргани ҳақида гапирди.
Олдинроқ клуб матбуот хизмати футболчининг шартнома 2026 йил ёзига қадар узайтирганини маълум қилганди.
"Кайл ростдан ҳам бизга керак. Генетик нуқтаи назардан у каби футболчини кам кўрганман. Унинг қобилиятлари улкан. Кайл билан ишлашда муаммолар юзага келмайди", - деди Гвардиола.
Ушбу мавсумда Уокер барча турнирларда 6 ўйинда қатнашди. У 2017 йилдан буён "шаҳарликлар" таркибида ўйнамоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии