Гвардиола "Сити" ўйинларини "зерикарли" деган Невиллга жавоб қайтарди
17 фев 2024 15:29
Новости
Гвардиола "Сити" ўйинларини "зерикарли" деган Невиллга жавоб қайтарди
Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" ҳақида гапирган Гари Невиллга жавоб берди.
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисининг таъкидлашича, "шаҳарликлар"нинг ўйинини кузатиш зерикарли.
"Сизга бир нарса айтаман - буни унутманг: Ҳаммаси оддийдек кўринади, аммо бундай эмас.
Невиллга "мақтов" учун раҳмат. Нима дейишим мумкин? Футболда ҳаммаси қийинроқ. Узоқ вақт давомида ўйинларда ғалаба қозониш учун кўп ишларни қилишингиз лозим. Бу футболчилар жорий мавсум ва узоқ давр мобайнида қилиб келаётган ишлари ҳайратланишга арзийди. Бизни ҳурмат қилишади, бунга ишончим комил. Футбол оламидагилар бу қанчалик қийин эканлигини яхши билишади" - дейди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии