Гвардиола: "Нима учун "Ман Сити"да шунча вақтдан бери ишлаяпман? Бу ерда аҳмоқлар йўқ"
05 дек 2024 09:31
Новости
Гвардиола: "Нима учун "Ман Сити"да шунча вақтдан бери ишлаяпман? Бу ерда аҳмоқлар йўқ"
"Табиийки, орадан тўққиз йил ўтгани, кўп нарсани англатади. "Барселона" ўзгача ўрин эгаллайди, чунки у ерда мен тўпларни бериб турардим, кейин футболчи ва клуб мураббийига айландим. У даврларни кўп жиҳатлари билан бошқалари билан таққослаб бўлмайди. "Бавария"дек гигантнинг мураббийи бўлиш, жамоа тизими, шаҳар ва менталитетини инобатга олсак… Бу мен учун муҳим дарс бўлди. Манчестерда тўққиз йил ишлаганимнинг сабаби, бу ерда мен стабилликка ва яна кўп нарсага эришдим. Улар ўзимни яхши мураббийдек ҳис этишимга ёрдам берди. Лекин бу ерда бунчалик узоқ ишлаётганимнинг асосий сабаби нима биласизми? Бу ерда аҳмоқлар йўқ — ана ўша инсонлар бу саволга жавоб бера оладилар. Чунки биз кўплаб ғалабаларга эришдик. Шунинг учун одамлар менга ишонади — чунки биз ғолибмиз".
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии