Гвардиола Менди ҳақида: "Мен унинг отаси эмасман"
03 апр 2019 16:36
Новости
Гвардиола Менди ҳақида: "Мен унинг отаси эмасман"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳимоячиси Бенжамен Мендининг ҳаёт тарзи ҳақида фикр билдирди.
Франциялик футболчи 31 март куни кечаси тунги клубга борди. Унинг дам олаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.
"Футболчиларимнинг барчаси кап-катта кишилар, улар нима қилиш кераклигини ўзлари билишади. Мендининг отаси эмасман. У уйга вақтлироқ қайтишини истаган бўлардим, бироқ бундай вазиятларда унинг ҳаракатларини назорат қила олмайман. Мендининг ишидан ғазабландим дея олмайман, мен хотиржам инсонман. Бундай кўринмаслиги мумкин, аммо мен яхши ухлайман. Ҳа айтганча, у соғ" - дейди Гвардиола.
Менди февраль ойида Барселонада даволаниши керак эди, аммо футболчи ижтимоий тармоққа Гонконгдан видео жойлади. Журналистлар бу ҳақида Гвардиолага савол беришди: "Гонконг? Бу нимаси?! Нима дейишни ҳам билмайман. Кечагина у Барселонада эди. Гонконг? Йўқ, у бошқа жойда бўлиши керак".
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии