Гвардиола: "Манчестер Сити"даги миссиям ҳали якунланмади"
25 апр 2022 20:45
Новости
Гвардиола: "Манчестер Сити"даги миссиям ҳали якунланмади"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг келажаги ҳақида журналистлар томонидан берилган саволга жавоб берди.
Испаниялик мутахассис "шаҳарликлар" лагеридаги миссияси ҳали тугамаганини таъкидлади.
"Манчестер Сити"даги миссиям ҳали тугалланмаган. Ишимни яхши ёки ёмон баҳолаш мумкинлигини клуб билан биргаликда ҳал қиламиз. Келажакда таркибга бошқа ўйинчилар ҳам жалб этилади ҳамда мен ҳам аввалгидан кўпроқ ютуқларга эришишга ҳаракат қиламан. Йиллар давомида Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан-чиқмаганим билан ҳеч нарса ўзгармаган", - деди Гвардиола "Реал"га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиоланинг "Манчестер Сити" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Аввалроқ испаниялик мураббийнинг Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкинлиги айтилганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии