Гвардиола "Манчестер Сити" устози сифатида 300 ўйинлик маррани забт этди
16 сен 2021 21:03
Новости
Гвардиола "Манчестер Сити" устози сифатида 300 ўйинлик маррани забт этди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа бошқарувида юбилей учрашувини ўтказди.
Испаниялик мутахассис "шаҳарликлар" билан 300 ўйиндан 219 тасида зафар қучган, яъни ўйинларнинг 73 фоизида ғалаба қозонган.
Қолаверса, Чемпионлар лигасида "РБ Лейпциг"га қарши ўйин (6:3) юлдуз мураббий учун фаолиятидаги 750-ўйин бўлди. Унинг ҳисобида 547 та ғалаба (72,9%) бор.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола "Сити"ни 2016 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда. Бунгача у "Барселона" ва "Бавария"да ишлаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии