Гвардиола: "Ман Сити" Бруну Фернандешнинг агенти билан музокаралар олиб бормаган"
07 мар 2020 17:59
Новости
Гвардиола: "Ман Сити" Бруну Фернандешнинг агенти билан музокаралар олиб бормаган"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 29-тури доирасидаги МЮга қарши ўйиндан олдин рақиб ўйинчиси Бруну Фернандеш ҳақида фикр билдирди.
"Ҳар ойда бизни бир неча футболчилар билан музокара олиб борганимизни айтишади. Буни ким тўқиб чиқаришини билмайман. Клуб Фернандешнинг агенти билан музокаралар ўтказмади. Аммо, бундай маълумотлар доим бўлиб келган", - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Фернандеш "Манчестер Юнайтед"га қишки трансферлар ойнасида "Спортинг"дан ўтди. Трансфер "қизил иблислар"га 55 миллион еврога тушди, бундан ташқари 25 миллион евро миқдоридаги бонуслар ҳам кўзда тутилган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии