Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."
19 июн 15:39
Новости
Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."
Кеча "Манчестер Сити" клуби Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк турида Марокашнинг "Видад" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор.
Ана шу беллашувдан кейин Гвардиола фикрларини билдириб ўтди.
"Футболчилар кўп, биз уларга ўйин амалиёти беришимиз керак. Улар узоқ вақтдан кейин жароҳатдан қайтганда ўйнашмаса, унда ҳеч қачон ўйин амалиётига эга бўлишолмайди. Кейинги учрашувда ("Ал Айн"га қарши) 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади ва ғалаба учун курашади..."
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-туридаги беллашувини 23 июнь тонггида 06:00 да БААнинг "Ал Айн" жамоасига қарши ўтказади.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии