Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
23 ноя 2025 09:26
Новости
Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ньюкасл"га мағлуб бўлинганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз боримизни бердик. Олдинга қадам ташламоқчи эдик, лекин халқаро танаффусдан кейин бу натижага эришиш осон эмас. Олдинда узоқ йўл бор. Ўйин кескин ўтди ва иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Доннарумма шунчаки ажойиб ҳаракат қилди, у бизни бир неча бор қутқариб қолди. Иккинчи бўлимда жуда кўп имкониятдан фойдалана олмадик ва кейин рақиб томонидан жазоландик", - деди Гвардиола.
АПЛнинг 12-туридан сўнг "Манчестер Сити" 22 очко жамғариб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. "Ньюкасл Юнайтед" 15 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Комментарии