RU

Последние новости

10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  0 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  0 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  3 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  5 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  4 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  1 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  5 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  5 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  15 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0

Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди? Новости

Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Кеча «Манчестер Сити» ўз уйида «Тоттенхэм»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Мағлубиятдан сўнг мезбонлар устози Пеп Гвардиола ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Айни вақтда бизнинг ҳимоямиз жуда кучсиз. Баҳсни доимгидек яхши бошладик. Бироқ голи вазиятларимиздан фойдалана олмадик ва кейин ўз дарвозамиздан гол олиб чиқдик.

Биз саккиз йил ичида ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаганмиз. Энди биз бу ҳолатдан чиқиб кетишимиз ва кейинги баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт. Ҳозир бизнинг ҳаётимизда «қора» чизиқлар бордик, бироқ бир неча ҳафтадан сўнг барчаси бошқача бўлиши мумкин.

Футболчиларнинг ҳолати ҳам яхши эмас деб ўйлайман. Улар ҳам мағлубиятлардан сўнг босим остида қолишмоқда. Бу нормал ҳолат деб ўйлайман. Агар улар ва мен бу ҳолатдан хавотир олмасам, бу нормал ҳолат бўлмайди. Биз бундай мағлубиятларга ўрганмаганмиз, бироқ бу ҳаёт. Баъзида шундай вазиятлар бўлиб туради. Биз бу ҳолатдан чиқиб кетамиз», — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, жамоа сўнгги бешта учрашувида мағлуб бўлди. «Ман Сити»нинг АПЛдаги навбатдаги рақиби «Ливерпуль» бўлади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика