Гвардиола: "Ҳар доим тўрт-бештадан гол ура олмаймиз"
14 апр 2022 08:55
Новости
Гвардиола: "Ҳар доим тўрт-бештадан гол ура олмаймиз"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Атлетико"га қарши ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Улар Испания чемпионлари ва иккинчи бўлимда биздан устунлик қилишди. Гол ўтказиб юбормай, омадимиз келди. Биринчи бўлимда эса бизда вазиятлар бўлганди.
Биз ярим финалдамиз ва бунга лойиқмиз.
Бу қийин рақиб эди. Чемпионлар лигасида бу стадионга келадиган барча жамоалар қийинчиликка дуч келишади.
Жароҳатлар сабаб муаммолар юзага келмоқда. Уч кун олдин ўйнаб, бу ерга етиб келганимиз ва футболчилар жароҳат олганини унутманг. Энди нима бўлади, билмайман. Аммо биз бугун учинчи маротаба ЕЧЛ ярим финалига чиққанимизни байрам қиламиз.
Ҳар доим 4-5 талаб гол ура олмаймиз. Биз ҳам инсонмиз, айниқса "Ливерпуль" билан оғир ўйиндан сўнг", - деди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии