Гвардиола: "Ғалабага лойиқ бўлиш керак. "Сити" бунга лойиқ эмасди"
12 янв 2023 09:10
Новости
Гвардиола: "Ғалабага лойиқ бўлиш керак. "Сити" бунга лойиқ эмасди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Саутгемптон"га қарши ўйиндан сўнг (0:2) ўз фикрларини билдирди.
"Кучли жамоа ғалаба қозонди. Биз яхши ўйнай олмадик, айниқса учрашув бошида. Учрашувни ёмон бошлаб, кейин вазиятни ўнглаган ўйинларимиз кўп бўлган. Лекин бу сафар эмас.
Сиз бундай ўйинларга тайёр бўлмасангиз гол учун саноқли сантиметрлар етмай қолади. Тайёр бўлсангиз гол ура оласиз.
Бу ёмон оқшом эди. Рақиб яхши ўйнади ва уларни табриклаймиз. Ўйинда ғалаба қозониш учун бунга лойиқ бўлиш керак. Биз лойиқ эмасдик", - деди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии