"Гвардиол ўз позициясида дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланиш учун ҳамма нарсага эга" — Фердинанд
23 дек 2022 14:26
Новости
"Гвардиол ўз позициясида дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланиш учун ҳамма нарсага эга" — Фердинанд
Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд хорватиялик Йошко Гвардиолнинг ЖЧ-2022даги ўйини ҳақида фикр билдирди.
Унинг фикрича, футболчи турнирдаги ўйини билан ажралиб турди.
"Йошко – Жаҳон чемпионатидаги энг севимли ҳимоячим. Аргентина билан ўйинда уни бир неча бор Месси итариб юборди. Аммо кимга қарши ўйнаганини ўйлаб кўриш керак.
Ўйлашимча, Гвардиол Жаҳон чемпионатидаги ўйини билан ажралиб турди. У ўз позициясида дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланиш учун ҳамма нарсага эга", – деди Фердинанд.
Хорватия терма жамоаси ЖЧ-2022да учинчи ўринни эгаллади. 20 ёшли футболчи турнирда 7 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии