RU

Последние новости

22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  0 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  1 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  19 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  5 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  3 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  27 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  3 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0

Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади Новости

Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади

"Шўртан" клуби уй учрашувларини ўтказадиган арена ўтган мавсумнинг ноябрь ойида Суперлига учрашувларини қабул қилиш учун тайёр эмас, деб топилганди. Бунинг сабаблари "Шўртан" раҳбарияти билан учрашувда тўлиқ тушунтириб ўтилган.

"Ўтган вақт давомида клуб ва Лига ўзаро келишув асосида стадионда қатор ишларни амалга оширди. Хабарингиз бор, республиканинг жанубий вилоятларида ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар бор. Бу ўз навбатида футбол майдонларини сифатли кўринишда ушлаб туриш ва майсани парвариш қилишда қатор кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқаради. Лига келажакдаги 5 йилликда бу муаммога қарши қандай курашиш, чўл зонасига яқин ҳудудлардаги стадионларни Суперлига беллашувларига тайёрлаш масаласида ўрганишлар олиб боришни мақсад қилган. 

Шундан келиб чиқиб, қишда "Шўртан" стадионининг мавжуд майсаси қаторига бошқа турдаги майса ҳам ётқизилди. Унинг ичимлик сувида ва шўрланиши мавжуд бўлган сувда ўзини қандай тутиши, фасллар давомида қандай ҳолатда бўлиши мавсум бўйи ўрганилиб, таҳлил қилиб борилади. Апрель бошларига келиб, янги нав ўзини яхши ушлаб олди ва стадион майсаси Суперлига учрашувларини қабул қилиши мумкин бўлган даражага етди. Эндиликда унинг жазирама авж олган вақтда қандай кўринишда бўлиши, ажриқ сарғайишни бошлайдиган куз мавсумида қандай ҳолатда бўлиши ва қиш ойидан қандай чиқиши каби масалалар ҳам ўрганилади. 

Майса ҳолати апрель ойига келиб яхшиланиши март ойида таҳмин қилингач (стадион дренаж ва суғориш тизими қониқарли даражада), "Шўртан" клубига зудлик билан стадион ёритиш тизимини яхшилаш устида ишлаш вазифаси топширилди. Шу йилнинг 29 март кунги ҳолатига кўра стадион прожекторлари 1 192 люкс ёруғлик бераётган бўлса, ўтган давр давомида у 1 900 люксга қадар яхшиланди. 

Майса ва ёритиш тизими билан параллел равишда стадионда VAR тизими ишлаши ҳамда учрашувларни телетрансляция қилиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга киришилди. Гап шундаки, стадионнинг камералар турадиган трибунаси қуёш ва ёғингарчиликдан пана қилиш мақсадида том билан ёпилган бўлиб, мазкур конструкцияни бир нечта устунлар кўтариб туради. Мана шу устунлардан айримлари асосий камера ракурсини бурчак зарбаларидан тўсиб қўяди. Ўз навбатида, офсайд камералар жойлашган нуқталар ҳам жонли эфир ташкил қилишга халал берарди. Лига ва клуб ҳамкорликда мазкур муаммони ҳам ечиш устида ишлади. Эндиликда стадион телетрансляцияларни амалга оширишнинг минимал талабларига мосланди. Умид қиламизки, асосий беллашувларда бу масала кутилмаган муаммолар келтириб чиқармайди. 

Лига "Шўртан" стадионининг майсаси, ҳудуддаги сув билан боғлиқ муаммо ва бошқа масалаларни ўрганишда, таҳлил қилишда давом этади. Мазкур ҳаракат келажакда Муборак, Бухоро, Сурхондарё, Навоий каби ҳудудларда янги майдонлар бунёд этишда кўмак беришига умид қиламиз. Шу билан биргаликда, майдон ҳолати, стадион ёритиш тизими минимал талаблар кўринишига келтирилгани, ўз навбатида, "Шўртан" ва "Машъал" футбол клубларининг айни вақтдаги иқтисодий ҳолати, Бухородаги стадион ҳозирга қадар ишга тушмагани ва бу ҳолат Лига тақвим режаларига ўз таъсирини кўрсатаётганидан келиб чиқиб, Ғузордаги стадион катта футбол учрашувлари учун очилади. 

30 апрель куни "Шўртан" мазкур аренада Тошкентнинг "Олимпик" клубини Ўзбекистон кубоги мусобақаси доирасида қабул қилади. 4 май куни эса Суперлиганинг 8-тури доирасида "Шўртан" – "Динамо" ўйини синов тариқасида Ғузорда бўлиб ўтади. Умид қиламизки, ўтган давр давомидаги меҳнат ва ҳаракат Шўртан стадионида расмий учрашувларни узулишларсиз ўтказиш учун замин яратади. Кутилмаган форс-мажор ҳолатлар юзага келса, стадион бўйича қарор масаласи қайта кўриб чиқилади", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +9   

Комментарии

+1   
28 апр 19:29:56
Farrux Nomozov
Гузор Халки учун хурсандмиз.яхши мухлис киради ками 5000 Минг томашабин киради.чунки гузоримизда шу стадион дан бошка дам олишга на бог бор на кунгилочар маскан.
+1   
28 апр 18:13:43
Akmal Aliyev
Juda chiroyli stadyon anglyani stadyonlariga uxshab ketadi oldin borib har bir uchrashuvdi kuzatardik 10 yil boʼldi bormaganimga endi boramiz
   
28 апр 18:03:10
Umidjon Hamzayev
Buxoro ham tezroq projektor muammosini hal qilsa yaxshi boʻlardi.Superliga o'yinlarini sog'indik
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика