RU

Последние новости

20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  36 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  5 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  4

Ғузорда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар Новости

Ғузорда футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича олиб борилган ислоҳотлар

Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда спорт, шу жумладан футболнинг ривожланиши ва такомиллашувига ҳукуматимиз, шахсан Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан жуда катта эътибор қаратилмоқда.

Жумладан давлатимиз раҳбарининг 04.12.2019 йилдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармони, шунингдек “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сонли фармони бунга яққол мисол бўла олади.

Футбол бўйича ПРО-лига баҳсларида иштирок этаётган Ғузорнинг “Шўртан” футбол клуби ҳомийлари ва раҳбарияти бугунги кунда айнан мана шу қарорларни ҳаётга татбиқ этиш йўлида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Бир неча йиллар давомида Ғузорда шаклланган ва самарали фаолият кўрсатиб келаётган мукаммал футбол инфро тузилмаси ёнига жорий йил бошидан эътиборан болалар футбол Академияси биносини ҳам қўшилди. Ушбу футбол илм масканида барча шароитлар яратилган: 45 ўринли шинам ётоқ жой, овқатланиш ошхонаси, ювиниш ва дам олиш, тикланиш, ўқув жараёнларини олиб бориш хоналари, турли хил йиғилиш, илмий амалий семинарлар ўтказиладиган конференц заллар ўқувчилар ихтиёрига берилади. Бундан ташқари спорт ҳамда футбол сир-асрорларини ўрганиш, амалий машғулотлар ўтказиш учун бир нечта табиий ва сунъий қопламали футбол майдонлари, спорт майдончалари ва жиҳозлари ҳам Академия ўқувчиларига мунтазир.

Тасдиқланган режа асосида яқин вақт ичида танлов ва селекция ишлари бошланади. Унинг натижаларига кўра дастлабки тингловчилар ушбу футбол илм масканига қабул қилинади.

Эътиборингизга Ғузор футболининг инфротузилмасини акс эттирувчи видео лавҳаларни намойиш этамиз.




Маълумот учун телефонлар: +99897-801-72-06, +99897-222-78-71

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика