RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  10 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак" Новости

Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"

Гути "Барселона"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида гапирди.

Кеча Каталония клуби Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсида "Интер"га имкониятни бой бериб (3:4, биринчи ўйин - 3:3), турнирни тарк этди.

"Менга "Барселона" "Интер" мағлуб этган биринчи бўлимда жуда нотекис ўйнагандек туюлди ва бунга фақат иккита гол сабабчи эмас. "Барса" тўпни Ламин [Ямал]га бермаса, ҳеч нарса қила олмасди. Тўғри, иккинчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқаси жуда яхши ўтди ва "Интер" ишончни йўқотди.

Рональд Араухонинг хатоси "Барса"га қимматга тушди ва бу бутун мавсум давомида содир бўлди. Кўп гол ўтказиб юборадиган жамоа. Сафарда 4та гол ўтказиб юборсанг, финалга чиқиш жуда қийин.

Ҳужум қилиш - зўр, кўп гол уриш - зўр, аммо финалга чиқмоқчи бўлган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак. Ярим финалда олтита гол урган бўлса-да, Чемпионлар Лигаси финалига чиқа олмади. "Барса" деярли йил давомида олов билан ўйнашди", - деди "Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Гути.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика