Ғулом Раҳмонов: “Ҳам кучимиз, ҳам мухлисларимиз мададига таянамиз”
15 окт 2016 14:29
Новости
Ғулом Раҳмонов: “Ҳам кучимиз, ҳам мухлисларимиз мададига таянамиз”
Бугун Ғузорда кечадиган баҳс олдидан мезбонларнинг истеъдодли футболчиларидан бири Ғулом Раҳмонов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- Энг биринчи галда “Андижон” жамоасига ҳурмат билан қараймиз. Уларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Айтиш керакки, кимки уларнинг кучига аутсайдер мақомида таъриф берса қаттиқ адашади. Чемпионатимиз айни қизғин паллага кирди. Ҳар бир учрашув ҳаёт-мамот тарзида кечади ва унда қўлга киритиладиган ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Бугунги баҳс ҳам бундан мустасно эмас. Мухлислар турнинг зўр учрашувларидан бирига гувоҳ бўлишлари шубҳасиз. Лекин биз албатта, ғалаба учун ўйнаймиз. Бунда ҳам кучимизга, ҳам уйдаги мухлисларимиз мададига таянамиз.
"Шўртан" матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии