RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Григорий Колосовский: "Бугунги ғалаба биздан кўра "Навбаҳор"га кўпроқ керак эди" Новости

Григорий Колосовский: "Бугунги ғалаба биздан кўра "Навбаҳор"га кўпроқ керак эди"

Суперлиганинг 22-тури доирасида "Навбаҳор" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Металлург" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Четлатиш ўз сўзини айтди. "Навбаҳор" ҳужумда тартиблироқ ўйнашга ҳаракат қилди. Рақиблар кўп ҳам ҳужум қила олишмади. Лекин биз оддий жойда фол ишлатдик ва стандартда яхши ҳаракат қила олмадик. Футболчиларимизни йўқотиб қўйдик ва "Навбаҳор"га гол уришлари учун имкон бердик. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалаба биздан кўра "Навбаҳор"га кўпроқ керак эди. Ғалабада индивидуал маҳорат асосий ўринга чиқди. 

- "Навбаҳор" ўйинда бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ҳам ўйинда устунлик қилди. Бундай имкониятдан фойдаланиб, нега тактик ўзгаришлар қилмадингиз?

- Ҳа, ташаббус "Навбаҳор"да эди. Лекин ҳужумлар қилдик, шунчаки дарвозагача етиб бориш қийин бўлди. Биз голга лойиқ эмасдик ва ўтказиб юбордик. Балки ўйин дурангга лойиқ бўлгандир. Ўйиндаги натижа барчасини айтиб турибди. Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишмади. Ҳужумкорроқ ўйнашни истагандик, бир вақтнинг ўзида учта ҳужум билан ўйнадик. Лекин, афсуски яратилган вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

- "Навбаҳор" қизил олганидан кейинги ўйиндаги қайси чизиқ вакиллари ўйинидан кўнглингиз тўлмади?

- Ҳужумдаги ўйинимиз бизга умуман маъқул келмади. Иккинчи бўлим бошида майдонга тушган футболчилар ўз имкониятларидан пастроқ ўйнашди. Стандартлардан кейингина биз вазиятлар яратдик. Стандартлар ҳам дарвозадан анчагина узоқда бўлди. Тактикада бу нарса доимо кутилади. Узун узатмаларнинг катта қисмини биз қабул қилиб олдик. Иккинчи бўлим биз учун қийинроқ ўтди. Чунки Никабадзе тўпни ўзида ушлаб туришни бошлади ва ҳимоямизда босим пайдо бўлди. Голни эса ўтказиб юбормаслигимиз керак эди. Ўзгариртиршга ҳаракат қилдик, лекин ишлар ўхшамади. Ҳа, уч номинал ҳужумчи билан ўйнадик. Секулич, Убайдуллаев ва Шарипов ўз имкониятларидан пастроқ ўйнашди.

- Жамоанинг Суперлигада қолишига ишонасизми?

- Курашамиз. "Локомотив" бизга совғалар бермоқда. Кураш сўнгги тургача давом этади. Ҳа, бугун уч очко олганимизда фантастик иш бўларди. Лекин ҳозирча барчаси ўз ўрнида қолди.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика