RU

Последние новости

08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  1 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  2 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  7 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  34 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1

Грэм Поттер "Челси"ни "Брайтон"га айлантирди Новости

Грэм Поттер "Челси"ни "Брайтон"га айлантирди

Мураббий қўл остидаги жамоалар статистикаси шуни кўррсатмоқда.

Мутахассис деярли бир хил натижалар билан "Челси"ни "Брайтон"га айлантирди. Поттер сентябрь ойида "Стэмфорд Бриж"даги жамоа бошқарувини Томас Тухелдан қабул қилиб олганди. У "Челси" мураббийи сифатида қийин даврни бошдан кечирди.

47 ёшли мураббий катта маблағ билан қурилган "кўклар"дан яхши натижа чиқаришга уринмоқда. Биргина қишки трансферлар ойнасида Лондон клуби 600 млн фунт сарфлади.

Энди статистикалар шуни кўрсатяптики, Грэм Поттер янги жамоасида ўтган мавсумда "Брайтон"да қайд этган натижаси билан деярли бир хил натижани такрорлади.

"Челси" жорий мавсумда 23 та ўйиндан сўнг Премьер-лигада 10-ўринда бормоқда. Улар 8 та ўйинда ғалаба қозонишди, 7 та ўйин дуранг билан тугади ва 8 ўйинда мағлубият қайд этилди. Жами 23 та гол уриб, худди шунча ўтказиб юбордилар. Турнир якунига 15 ўйин қолганида "Челси" ҳисобида 31 очко мавжуд.

Таққослаш учун, "Брайтон" 2021/22 йилги мавсумда 23 та ўйиндан сўнг 7 та ғалаба, 12 тадуранг ва 4 та мағлубиятга учраганди. 25 та гол уриб, 23 та ўтказиб юборган жамоа бу пайтгача 33 очко тўплаган эди.

Тухель ушбу мавсум аввалида "кўклар"ни 6 та ўйинда майдонга олиб тушди ва 3 та ғалаба, 1 та дуранг ва 2 та мағлубият билан турнир жадвалининг 6-поғонасини банд қилган эди. 

"Стэмфорд Бриж" раҳбарияти Грэм Поттерга ишонч билдиришда давом этмоқда.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика