RU

Последние новости

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Грэм Арнольд: "Ўзбекистон охирги икки тўқнашувимизга қараганда анча ўсишга эришибди" Новости

Грэм Арнольд: "Ўзбекистон охирги икки тўқнашувимизга қараганда анча ўсишга эришибди"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Австралия ва Ўзбекистон (1:1) терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин австралияликлар бош мураббийи Грэм Арнольд матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Жуда яхши ўйин бўлди. Йигитларимиз ёмон ўйнашмади. Биринчи ўрин билан гуруҳни якунладик, энг муҳими шу эди. Энди кейинги босқич ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

- Австралиянинг учта ўйиндаги ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?

- Яхши ўйин ўтказдик. Кўпчилик ўйинимизни тушунмай ҳар хил гаплар айтмоқда. Танқид қилаётганлар фақатгина тўртта ўйинчимизда Осиё кубогида тажрибаси борлигини билишмайди. Қатардаги Жаҳон чемпионатидан сўнг таркибимизга 12 нафар янги ўйинчи қўшилди. Бу катта рақам. Биз яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак.

- Нимчорак финалдаги ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз. Битта ўйинда барчаси ҳал бўлади. Ҳозирги пайтда рақибларимиз аниқ эмас. Бизда уч хил вариант бор, биз учала гуруҳни ҳам кузатиб боряпмиз.

- Австралия бугун ҳам рақиб дарвозасига фақат битта аниқ зарба йўллади. Шу ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳа, шундай бўлди. Бироқ бугун яхши комбинациялар амалга оширдик. Ҳужумлар қилдик, аммо вазиятни якунлайдиган ўйинчи етишмади. Осиё кубогидаги барча ўйинларимизда охирги нуқтани қўядиган футболчи камлик қилмоқда. Вазиятлардан фойдаланиш футболчининг индивидуал маҳоратига боғлиқ.

- Ўзбекистон ҳақида нималар дея оласиз?

- Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлиги маълум эди. Бундан олдин уларнинг АҚШ ва Мексика билан ўйинларини кўргандим. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё чемпиони бўлди. Ўзбекистон футболга катта инвестиция киритмоқда. Рақибнинг бугунги таркибига аҳамият берсак, уларнинг кўпчилиги маҳаллий чемпионатда ўйнашларини кўриш мумкин. Бизда эса фақатгина тўртта футболчи маҳаллий чемпионатда тўп тепади.

- Австралия бугун турнирдаги биринчи голни ўтказиб юборди. Ўзбекистон терма жамоаси бу голни уришга лойиқ ўйин кўрсатдими?

- Бугун иккала жамоада ҳам бироз чарчоқ бор эди. Ўзбекистоннинг ўйини мақтовга лойиқ. Улар охирги икки тўқнашувимизга қараганда анча ўсишга эришишгани бугун сезилди . Ўзбекистон келажакда Осиё кубогида катта натижалар қайд этишига ишонаман. Уларга ўйин учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика